tgoop.com/HIJAMA_KLINIKA/952
Last Update:
Шарқ табобатида озиқ-овқатлар табиатига кўра асосан икки хил бўлади: иссиқлик ва совуқлик. Иссиқлик овқатлар жисмоний қувватни оширади, овқат ҳазмини яхшилайди, танани иситади. Иссиқлик маҳсулотларга асал, ёнғоқ, занжабил, долчин, зарчава (куркума), қалампирмунчоқ, мускат ёнғоғи, арпабодиён, аччиқ қалампир, мурч, седана, кунжут, зира, заъфарон, хандон писта, хантал (горчица), бақложон, нўхат, лавлаги, саримсоқ, маккажўхори, гулкарам, турп, сабзи, анжир, ўрик, бодом, анор, олча, хурмо (финики), ўрик мағизи, тухум сариғи, от гўшти, қимиз, туя сути, қўй гўшти ва сути киради. Совуқ табиатга эга бўлган озуқа маҳсулотлари иситмани тушириш, танани совитиш ва ундан заҳарли моддаларни чиқариш хусусиятига эга. Совуқлик маҳсулотларга сигир сути, помидор, узум, денгиз карами, қовун, тарвуз, шафтоли, банан, ошқовоқ, бодринг, чилонжийда, кашнич, зирк, тухум оқи, сули, гречиха, ловия, олма, нок, мандарин, исмалоқ, сельдерей, арпа, ловия, олма, нок, мандарин, апельсин, мол, эчки гўштлари, балиқ, кўк чой киради. Иссиқлик овқатлар таъсирини бодринг, ошқовоқ мўътадиллаштиради. Совуқлик овқатлар таъсирини эса саримсоқ, пиёз, зираворлар мўътадиллаштиради.
@Otabek_Tabib_Hijama
BY ХИЖАМА ВА ЗУЛУК КЛИНИКАСИ
Share with your friend now:
tgoop.com/HIJAMA_KLINIKA/952