tgoop.com/HIJAMA_KLINIKA/998
Last Update:
У Й Қ У Х А Қ И Д А
Абу Али ибн Синога кўра олтита зарур нарсалардан бири уйқу ва бедорликдир.
Уйқу ақл, тана ва руҳиятни ёшартириш учун керак. Бутун организм ва айниқса асаб тизимини тикланиши тинч уйқу вақтида бўлади. Овқат ҳазми, иштаха ва қувватни назорат қилувчи гормонлар уйқу ёрдамида бошқарилади. Уйқу янги олинган маълумот ва билимни мияда сақлаб қолишга ёрдам беради. Уйқу нафсоний ва хиссий қувватларнинг ҳаракатларидан дам олишдир. Уйқу баданларнинг ичини қизитади ва натижада таом яхши ҳазм бўлади. Уйқу мўътадил бўлса, яъни бир кеча-кундузда саккиз соатдан ўн соатгача бўлса, ҳазм яхши бўлади. Агар уйқу шу миқдордан ошиб кетса, асабнинг бўшашиб кетишига ва қувватнинг камайишига сабаб бўлади, мияда хилтларни кўпайтиради, баданни ҳароратини туширади ва уни бўшаштиради.
Кечки овқатни тарк этмаслик керак. Кечки овқат енгил ва ётишдан камида 3 соат олдин бўлиши керак. Жуда бўлмаса бир бурда нон ейиш керак. Оч қоринга ухлаш зарарлидир. Кундузги уйқу рангни бузади, нафсоний қувватларни бўшаштиради, қора талоқни катталашувига олиб келади. Агар кундузи ухлашга одат қилинган бўлса, уни бирданига тарк қилмай, аста секинлик билан тарк қилинади. Ортиқча уйқусизлик мияни заифлаштиради, кўзга зарар қилади, қувватни тарқатиб юбориш билан ҳазмни бузади. Мудраш овқатни бузади.
Уйқу тез-тез уйғониб, секин ухлайдиган, қаттиқ бўлмаган ва беҳаловат бўлиши мумкин. Меъёридан кам уйқу овқат ҳазмини, асабни бузилишига ва иммунитетни пасайишига олиб келади.
Уйқу мизожга ҳам боғлиқдир. Балғам мизожлиларда уйқу муаммоси бўлмайди. Улар хохлаган жойда, хохлаган вақтда ухлайверади. Бундай мизожлилар уйқуни меъёридан оширмаслик учун совуқлик нарсалар истеъмолини камайтириб, танада балғам
хилтини кўпайиб кетишини олдини олиши керак.
@Otabek_Tabib_Hijama
BY ХИЖАМА ВА ЗУЛУК КЛИНИКАСИ
Share with your friend now:
tgoop.com/HIJAMA_KLINIKA/998