tgoop.com/HilolNashr/24771
Last Update:
#маълумот
«Намоз ибодати ҳақидаги қайси китобларни мутолаа қилгансиз?» деган саволга кўпчилик китобхонлар «Шайх ҳазратларининг китобларини мутолаа қилганман» деб жавоб бердилар. Биз бундан жуда хурсандмиз. Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин!
«Эслатма манфаат келтиради» деган гапга мувофиқ, шайх ҳазратларининг қаламига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Намоз» деб номланган жузлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз.
Ушбу жузлардан Исломнинг беш рукнидан иккинчиси бўлган намознинг фарзлиги ва фазли, унинг хикматлари хақида батафсил маълумот оласиз.
Бу ибодатнинг қадр-қиммати ва фазлу баракоти юқори бўлгани учун ҳам «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 3 та жузи − 5, 6, 7-жузлари ушбу мавзуга бағишлангандир.
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
@hilolnashr