tgoop.com/HilolNashr/24904
Last Update:
#китобдан
Қийин вазиятларга тушиб қолсангиз, турмушингизни ғурбат, кундузингизни зулмат қилиб, азобланиб юришга чек қўйинг. Соғ-саломатсиз, оёқда юришга имконингиз бор, ҳали тоғларни ағдаришга, сувларни тўхтатишга қодирсиз. Арзимас мушкулотлар қаршисида тушкунликка тушиб ўтирмай, бугунги кунингиз учун ўзингизга мақсад-шиорлар тузиб олинг. Масалан, қуйидагига ўхшаш фойдали режалар белгиланг: «Бошқаларга манфаат бериб, эҳсон қиламан. Касалларни кўргани бораман. Жанозада иштирок этаман. Иккиланиб турганларни тўғри йўлга йўллаб қўяман. Очларга таом улашаман, қийналганларга ёрдамимни таклиф этаман, мазлумларга ҳамдард бўламан. Бечораҳолларнинг оғирини енгил қиламан, жабрланганларга тасалли бераман. Олимларнинг ҳурматини жойига қўяман, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўламан. Фақат бугун учун яшайман. Чунки ўтган иш ўтиб кетди, худди қуёш каби ботиб кетди».
@hilolnashr