tgoop.com/Jizzax_Bojxonasi/6992
Last Update:
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий билим ҳамда кўникмаларини ошириш ва бу орқали соҳани ривожлантириш, ишлаб чиқариш кўламини ошириш божхоначилар олдида турган асосий вазифалардан биридир.
✅Шу сабабли, Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари Фориш туманидаги “BASALT HOLDING” МЧЖ фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ва келгуси иш режалари билан танишишди. 500 дан ошиқ аҳоли бандлиги таъминланган ушбу корхонада базальт маҳсулотларга қайта ишлов берилиб, қурилишда зарур бўлган кўплаб турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
✅Эътиборлиси, мазкур корхона ҳозирда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланиб келмоқда. Хусусан, ушбу корхонада 2024-йилда қиймати 1,4 млн АҚШ долларга тенг маҳсулотлар ушбу режимга расмийлаштирилиб, қайта ишлов берилган ҳолда қиймати 7,8 млн АҚШ долларига тенг товарлар Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия, АҚШ, Украина ва Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилинган. 2025-йилда 260 минг доллар миқдорида экспортни амалга оширди. Бундан ташқари, корхонанинг сифатли маҳсулотларига маҳаллий бозорда ҳам талаб жуда юқори.
✅Учрашув давомида божхона ходимлари корхона вакиллари билан мулоқотда бўлиб, ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтириш, бу борада божхона ходимлари белгиланган тартибда амалий ёрдам беришга доимо тайёрлиги таъкидланди.
BY Жиззах вилояти божхона бошқармаси
Share with your friend now:
tgoop.com/Jizzax_Bojxonasi/6992