tgoop.com/Jx_uzb/89775
Last Update:
Бугун Давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қуролли кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан миллий армиямиз замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланаётгани, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги сезиларли даражада ошгани, армияни модернизация қилиш ва замонавий қуроллантиришнинг янги тизими – мудофаа саноати янада ривожлантирилгани, қўшимча корхоналар ташкил қилингани қайд этилди.
Айтиш керакки, ўтган 7 йил давомида мамлакатимизда ички ва ташқи хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича янги жанговар бўлинмалар тузилди, қўшинлар таркиби оптималлаштирилди, ҳарбий мутахассислар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилиб, бугунги кун талабларига мослаштирилди.
Замонавий дунёда ҳарбий соҳага ҳам
Шу билан бирга, армиянинг устуни бўлган “Бош сержантлар корпуси” фаолиятини такомиллаштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мудофаа саноатини янада ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
https://www.tgoop.com/+IZG-2o7ESO9lOGYy