tgoop.com/Mahbubiy_Adabiyot/3918
Create:
Last Update:
Last Update:
Кулгандим, дедилар: "Ҳаё йўқ санда",
Йиғладим, дедилар: "Кулмас бу банда".
Дедилар табассум қилсам: "Риёкор",
Қовоқ солсам, қалбим бўлганмиш ошкор.
Жим турдим, дедилар: "Дудуқ ва соқов",
Гапирдим, дедилар: "Сергап ва мижғов".
Мулойим бўлгандим, дедилар: "Қўрқоқ",
Шижоат кўрсатсам, дедилар: "Аҳмоқ".
Йўқ дедим, дедилар: "Одамовисан",
Хўп дедим, "Ҳар кимнинг сен яловисан".
Англадим, ҳар қанча уринмасин кас,
Одамлар ризосин забт эта олмас.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-09-12
BY Mahbubiy Adabiyot
Share with your friend now:
tgoop.com/Mahbubiy_Adabiyot/3918