tgoop.com/NASAUZ/2012
Last Update:
🇺🇸🇨🇳 АҚШ Хитойнинг Ойга даъво қилишидан хавотирда
Бу ҳақда NASA раҳбари Билл Нелсон Politico газетасига берган интервьюсида маълум қилди. "Яхшиси, улар илмий изланишлар ниқоби остида Ойнинг қайсидир қисмига бормаслигига ишонч ҳосил қилганимиз маъқул. Ва улар "нарироқ туринглар, биз шу ердамиз, бу бизнинг ҳудудимиз" дейишлари мумкин", — дейди у.
Нелсоннинг прогнозига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасидаги "космик пойга"да ким ғолиб чиқишини кейинги икки йил аниқлаши мумкин. У Хитой сўнгги ўн йил ичида эришган "улкан тараққиёт"ни таъкидлади ва "уларнинг Ойга қўниш санаси яқинлашиб бораётганини" қўшимча қилди.
"АҚШнинг айрим расмийлари Хитойнинг нормал ва қонуний космик фаолиятини бузиб кўрсатиш учун масъулияцизлик билан гапирмоқда. Космосни тадқиқ қилиш ва тинч мақсадларда фойдаланиш инсониятнинг умумий иши бўлиб, у ҳамма учун манфаатли бўлиши керак", — дея таъкидлади Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пэнъюй.
🛰 @NasaUz
BY O'zbekKosmos | NASA🌐
Share with your friend now:
tgoop.com/NASAUZ/2012