tgoop.com/Namoz_Vaqtlari/5969
Last Update:
Набавий қайтариқлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар:
Қуёш чиқаётганда, токи найза бўйи кўтарилмагунча ва асрдан сўнг токи қуёш ботгунга қадар намоз ўқишдан қайтардилар.
Ҳажр(аразлашиш)дан қайтардилар. (Яъни, мусулмонни бошқа мусулмон биродаридан ҳажр қилишидан қайтардилар).
Янги тиллани эски тиллага сотишдан қайтардилар.
Сочни баъзи ерини олдириб, баъзи ерини қолдиришдан қайтардилар.
Ўғрилашдан, ҳазфдан (кўрсаткич бармоқлари орасига тошчани яшириб отишдан) қайтардилар.
Ўлганларни сўкишдан қайтардилар.
Итга нарх қўйиш, сотишдан қайтардилар. (Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ манфаати бўлганларини сотса бўлади деганлар. Баъзи уламолар фақат ов итларини сотиш жоиз деганлар. Тарж. изоҳи)
Мешнинг оғзидан сув ичишдан қайтардилар.
Закарни ўнг қўл билан ушлашдан қайтардилар.
Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтардилар.
Аҳли китобга саломни бошлашдан қайтардилар.
Аёлларни жанозага эргашишдан қайтарганлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://www.tgoop.com/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://www.tgoop.com/+HqBivXb1iwRhYTcy
BY Namoz Vaqtlari
Share with your friend now:
tgoop.com/Namoz_Vaqtlari/5969