tgoop.com/Nishonhokimligi/33488
Last Update:
Қашқадарёда январь ойи пенсия тўловларини нақдсиз шаклда олувчиларга маблағлар тўлиқ молиялаштирилди
Қашқадарё вилоятида Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи учун тўлов рўйхатларига киритилган 365 689 нафар пенсия олувчилар учун жами 524,7 млрд сўмлик тўлов қайдномалари шакллантирилиб тижорат банкларига етказилди.
Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларнинг банк карталарига жами 402,9 млрд сўм маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга январь ойининг 4-санасидан бошлаб тўловлар тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз
☎️ Мурожаат учун алоқа рақами: 787710457
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Nishontumani.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
BY Nishon tumani hokimligi
Share with your friend now:
tgoop.com/Nishonhokimligi/33488