tgoop.com/OLIY_TALIM_MUASSASALARI/6447
Last Update:
Ўқишга кирган ёки кирмаганини мандатни кутмасдан, ҳозирдан билса бўладими?
Хабарингиз бор, 1-августдан 13-августга қадар бўлиб ўтган барча тест синовларининг натижалари маълум бўлди. Энди https://mandat.uzbmb.uz сайтидаги рўйхат бошқа ўзгармайди.
Ҳозир асосий квота бўйича ўқишга кирганлар рўйхатида турганлар, якуний натижаларни кутиб ўтирмасдан, талабаликни аллақачон нишонлайверса бўлади.
Чунки ҳозир абитуриентлар бештагача танлаган йўналишлари бўйича барча рўйхатда туришибди (яъни 1 киши 5 та рўйхатда турибди), мандатда эса фақат 1 та рўйхатда қолади ва тўрттасидан ўчирилади. Бу дегани ҳозирги рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа йўналишдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди.
Бундан ташқари ҳарбий тавсиянома олганлар, ногиронлиги борлар, тавсияномали хотин-қизлар, ҳарбийларнинг фарзандлари ва бошқа имтиёзга эгалар қўшимча квота бўйича умумий рўйхатдан чиқиб кетади.
➖ Хуллас, мандат чиққанда ҳозирги рўйхатдаги ўрнингиздан тепароққа кўтарилиш эҳтимолингиз жуда юқори, лекин пастга тушмаслигингиз аниқ.
Демак, ҳозир рўйхат бўйича ажратилган квота ичида турганлар албатта талаба бўлади. Шунингдек, ҳозир контрактни бошида турганлар бюджетга кўтарилиши ҳам мумкин.
Кира олмаганларчи? Улар умид қилса бўладими?
Ҳа, бўлади. Лекин улар ҳозирдан аниқ била олмайди. Улар яхшиси сабр билан, дуо қилиб кутишсин.
https://www.tgoop.com/OLIY_TALIM_MUASSASALARI
BY OTM O'ZBEKISTON 🇺🇿
Share with your friend now:
tgoop.com/OLIY_TALIM_MUASSASALARI/6447