tgoop.com/OPER_UZ/90347
Last Update:
‼️Енгил атлетика: Ўзбекистон юқорига, Қозоғистон пастгами?
Forbes.kz Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ва 2024 йилги Олимпиададан сўнг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги енгил атлетика ҳолати ҳақида мақола эълон қилди. Осиё ўйинларида Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар (9 нафар иштирокчи) 5 та медаль (2 🥇, 2🥈, 1🥉), 19 нафар қозоғистонлик эса 4 та бронза медали қўлга киритди.
Париж-2024 Олимпиадасидан Ўзбекистон ва Қозоғистон енгил атлетикачилари медалсиз қайтди. "Шунга қарамай, географик қўшниларимизда ўз енгил атлетикасининг порлоқ келажагига ишониш учун барча асослар мавжуд, биз ҳақимизда эса буни айтиб бўлмайди", – деб таъкидлайди муаллиф.
Унинг сўзларига кўра, агар Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги иқтисодиёт, маданият ва спорт соҳасидаги фаоллигига эътибор қаратсак, бу саволга жавоб топиш осон. Мамлакат тизимли ислоҳотлар, спорт иншоотларини модернизация қилиш ва ёшларга эътибор қаратиш (масалан, Talaba — Yugur югуриш мусобақалари) туфайли муваффақиятларга эришди.
"Буларнинг барчаси қўшниларимиз Марказий Осиё минтақасида енгил атлетика соҳасида йўл кўрсатувчи бўлишга жиддий интилаётганидан далолат беради. Агар биз ҳозир уларнинг изидан бориб, болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантиришга куч-ғайрат, билим ва, албатта, маблағ сарфлашни бошламасак, кейинчалик фақатгина қўшниларимизнинг ёрқин ютуқларидан қувониш ва уларга ҳавас қилишдан бошқа нарса қолмайди", – дейилади мақолада.
Канал манзили 👉🏻@OPER_UZ
BY OPER UZ | Расмий канал
Share with your friend now:
tgoop.com/OPER_UZ/90347