tgoop.com/PensionFundRUz/6377
Last Update:
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда "октябрь ойидан пенсиялар ошиши" ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилди.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси томонидан сентябрь ойидан бошлаб пенсионерларга пенсия маблағлари оширилган миқдорларда тўланиб келинмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, "октябрь ойидан пенсиялар оширилди" каби хабарлар ёлғон ва асоссиз бўлиб, фуқаролардан турли ёлғон ва норасмий хабарларга ишониб қолмасликларини сўраймиз.