tgoop.com/Quronbn/14825
Last Update:
Эй Аллоҳ! Ғайбни билишинг ва яратишга қодирлигинг билан (сўрайман) агар тирик қолишимда мен учун яхшилик бўлса, мени ҳаётда қолдир. Агар вафот этишим яхши бўлса, жонимни ол. Эй Аллоҳ! Менга одамлар кўз ўнгида ҳам, хилватда ҳам Ўзингдан қўрқишни, ғазаб ҳолимда ҳам, розилик ҳолимда ҳам фақат ҳақ сўзни айтишни насиб айла. Сендан камбағалликда ҳам, бойликда ҳам тўғри йўлда бўлишни, яъни тушкунликка тушмасликни, ёки ҳаддан ошмасликни насиб этишингни сўрайман. Сендан битмас туганмас жаннатдаги роҳатни сўрайман, сендан узлуксиз хурсандчилик, ёки орзу умидларимни рўйобга чиқаришингни, тоат-ибодатли зурриёдлар ато этишингни сўрайман. Сендан менга бирор ишни тақдир қилганингдан кейин қадаримга рози бўлишни, ўлимдан кейин роҳат-фароғатли хаёт насиб этишингни сўрайман. Сендан улуғ Юзингга қараш лаззатини сўрайман! Менга зарар берадиган бирон меҳнат-машаққатсиз адаштирадиган бирон фитналарсиз қиёматда Сен билан учрашишга бўлган шавқ, муҳаббат насиб этишингни сўрайман! Эй Аллоҳ! Бизларни иймон либоси билан зийнатла, бизларни ўзгаларни ҳидоятга бошлайдиган, ва ўзлари ҳидоят топганлардан қил.
(Насоий ва Аҳмад ривояти).
@fkirqilll
BY QUR'ON QALBGAJO📖📖
Share with your friend now:
tgoop.com/Quronbn/14825