Telegram Web
⚡️🥇Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони!

Ўзбекистоннинг машҳур таэквондочиси Улуғбек Рашитов тарихий ғалабага эришиб, иккинчи марта Олимпиада ўйинларида чемпионликни қўлга киритди. Биринчи марта у 2020 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпиадада олтин медал ютган бўлса, энди эса у ўзини яна бир бор бутун дунёга исботлаб, иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлди.

68 кг.гача бўлган вазнда иорданиялик Зайд Абдул Каримни мағлуб этди.

Бу Ўзбекистон делегацияси учун 2-олтин бўлди.

👉@RakursUz
Қирғизистондан бир нафар боксчи, яъни Мунарбек Сейитбек уулу Париж олимпиадасига келди ва финалга чиқди. Бу қирғиз бокси учун тарихий натижа. Энг қизиғи, унинг секунданти ўзбекистонлик Акмал Ҳусанов. Боксчини 20 йиллик мураббийси Беганас Султанбаев айрим сабаблар билан Парижга келолмагач, Ўзбекистон мураббийлари штабидан Акмал Ҳусанов секундантлик қилмоқда. Бу катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Янаям қизиғи, Мунарбек Сейитбек уулу ҳамюртимиз Абдумалик Халоков билан олтин учун рингга чиқади. Ажойиб!

Нимаям дердик, рингда ким кучли бўлса, ўша ютсин!

👉@RakursUz
⚡️🥇Ҳасанбой Дўстматов икки карра Олимпиада чемпиони!

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менимча, марказий осиёликларнинг муносабати идеалда шундай бўлади. Қандай гўзал, ҳавас қиладиган атмосфера. Финалдаги рақобатчилар бир-бирини қутлаяпти. Ўша гап: ким кучли бўлса, шу ютсин!

👉@RakursUz
Менимча, бу гапни сквердаги катта-катта дарахтлар кесилган пайтда, саратон иссиғи ўтиб кетганда, камига Тошкент чанг-тўзонга ботганда айтган бўлса керак...(Ибн Сино хайрон)

👉@RakursUz
АҚШда онахонларам чемпионларимизни таниркан.😁

👉@RakursUz
⚡️🥇Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони!

Фарғона вилояти, Риштон тумани, Булоқбоши қишлоғида туғилган боксчи Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4-олтин медалини қўшиб қўйди.

23 ёшли боксчимиз муросасиз жангда мексикалик Марко Алонсо Верде Альваресга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

Яша, ҳамқишлоқ!

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбошида катта байрам. Фарғона вилояти ва туман ҳокими ҳам келибди. Бу қишлоқ Катта Фарғона канали ёқасида жойлашган.

Айтганча, ўзбек киноси тарихида ўчмас из қолдирган Лутфихоним Саримсоқова ҳам шу қишлоқда туғилган.

👉@RakursUz
⚡️🥇Лазизбек Муллажонов Олимпиада чемпиони!

Париж рингларида навбатдаги ғалаба!!! 92 кг.гача бўлган вазнда келиб чиқиши кубалик, ҳозирда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Лорен Берто Альфонсо Домингесни мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Фарғона бокс мактаби вакили ўзининг илк олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 5-олтин медални қўшиб қўйди.

Фарғонада иккинчи Олимпиада чемпиони!

Олимпиада ўйинларида рекордимиз янгиланди. 5 та олтин!!!

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муваффақиятнинг омиллари кўп. Узоқ йиллик меҳнат, сабр-тоқат ва сени қўллаб-қувватловчи инсонлар...

Ҳеч ким ишонч билдирмаган пайтда, жаҳон чемпионатидан кейин жағи синиб, хафсаласи пир бўлиб, боксни ташламоқ бўлган чоғда Асадхўжага мотивация, ишонч берган инсонлардан бири - Устози ҳақида шундай гапларни айтди...

Чўққида уларни унутмаслик - одамийлик...
👉@RakursUz
⚡️🥇6-ОЛТИН! Разамбек Жамалов - Париж Олимпиадаси чемпиони!

👉@RakursUz
🥇🥊Абдумалик Халоков Олимпиада чемпиони!

Бухоро бокс мактаби аъзоси, Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлган Абдумалик Халоков қирғиз спорти учун тарих ёзган Мунарбек Сейитбек Уулуни мағлубиятга учратиб, 7-олтин медални ҳисобимизга қўшиб қўйди.

Рекорд устига рекорд! Унинг бокс услуби жуда томошабоп! Тезлик, техника, футворк, чап бериш...шоумен боксчи))

👉@RakursUz
⚡️🥈Таэквондочи Светлана Осипова Олимпиада кумуш медали соҳибаси!

Ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипова таэквондо бўйича Олимпиадада медаль олган илк аёл спортчига айланди.

Офарин, Светлана!

👉@RakursUz
⚡️🥇"Big uzbek" Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони!

8-олтин муборак!

👉@RakursUz
Энди ерга тушайлик-а?!

Охирги пайтларда Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик ҳақидаги гап-сўзлар фаоллашиб қолди. 30 йилдан бери бу ишни орқага суриб келаётган Ўзбекистон кейинги раундда аниқ аъзо бўладиган кўринади. Ўзи бу қанақа ташкилот, Ўзбекистонга нима беради, оддий халққа нима наф, деган мутлақо табиий саволлар ҳаммада бор. Шу ва шу каби саволларга "Ватандош" интеллектуал клубининг илк йиғилишига борганлар жавоб олишди.

Айтганча, "Ватантдош ТВ" таҳририятининг бу лойиҳаси ўзбек медиамаконида янгича платформа ўлароқ жамият учун жуда муҳим ва фойдали мавзулар муҳокама қилинади. Илк йиғилишига Ўзбекистоннинг ушбу мавзуда илмий фаолият олиб бораётган экспертлари, шунингдек, таниқли жамоат фаоллари, блогер ва журналистлари қатнашди. Умид қиламизки, ушбу платформа зиёлилар учун энг муносиб майдонга айланади.

Кескин мунозара ва баҳсларга бой бўлган йиғилишнинг тўлиқ видеосини кўришни тавсия қиламиз!

Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=smh01z4M9c8

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Париж Олимпиадаси ҳам тарихга айланди...

👉@RakursUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, Ўзбекистон бокс терма жамоаси мураббийси Тўлқин Қиличов Ҳасанбой Дўстматовнинг ғалабасини нишонлаш чоғида юрак хуружига учраган, британиялик шифокорларнинг ёрдами билан қутқариб қолинган эди. Чемпион шогирдлар мураббийни кўргани келишиб, медалларни унга илиб қўйишибди. Баракалла!

Чинданам Тўлқин Қиличов ва Раҳматжон Рўзиохунов ("вай, малладеес"чи ака) даврида боксимиз юксалди, ҳаваскорлар ўртасида 1-рақамли давлат айланди. "Олтин" авлод ҳозир профессионал боксда ҳам яхши натижалар кўрсатяпти: Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва бошқалар...

Терма жамоада тартиб-интизом ва концентрацияни тўғри йўлга қўйган мураббийларга, жумладан, Тўлқин Қиличовга сиҳат-саломатлик тилаймиз!

👉@RakursUz
Эшитилиши ҳам, ёзилиши ҳам ўзбекчага ўхшаб кетадиган русча пешлавҳа...

👉@RakursUz
Рейтингда етакчиликни Хитойдан ториб олган АҚШда чемпионлар қандай кутиб олинди? "Карнай-сурнай"лар бўлдими, қанча мукофот олади, деган саволлар сизда ҳам туғилган бўлса керак-а? Барибир державаларнинг бундай мусоқабақалардаги муваффақиятга муносабати қизиқ. "Нега бундай", деган савол ҳақида узоқ гаплашиш мумкин. Ундан олдин тепадаги саволларга қисқароқ жавобни ўқиб туринг.

Айни пайтда АҚШда истиқомат қилувчи Беҳзод Муҳаммад ўз блогида шу ҳақда ёзибди.

👉@RakursUz
Аэропортда қолаётган ўзбеклар

10 август куни Москвага учиб борган 30 га яқин ўзбекистонлик Шереметево аэропортидан чиқарилмаяпти. Ҳеч бир изоҳсиз, нейтрал зонада қолиб кетишган.

Уларга бериладиган кунлик овқатлар тўхтатилган, кутиш залидаги ўриндиқларда ётишмоқда, уларнинг ватанга қайтариб юборилиши кечиктирилмоқда.

Аэропортга қамалиб қолган муҳожирлар Ўзбекистоннинг Москвадаги консуллигига қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашган, аммо умумий жавобдан бошқа ҳеч қандай жавоб ёки ёрдам бўлмаганини айтишмоқда.

Бечоралар ўзи ноиложликдан борган, яна бировдан қарз ҳавола қилиб келган. Яна қайтиб кетиши керак. Бизни масъуллар доимгидек жуда хотиржам.

👉 @RakursUz
2024/09/30 20:20:54
Back to Top
HTML Embed Code: