Telegram Web
📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 2024 йил давомида тегишли хорижий идоралар билан халқаро ҳамкорлик доирасида, шунингдек, моддий-техника базасини модернизация қилишдан тортиб, янги лойиҳаларни амалга оширишгача бўлган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Энг муҳим рақамлар ушбу инфографикада акс эттирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун муҳим хабар

Россия Федерацияси Президентининг бугун имзолаган "Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1126-сон Фармонига кўра Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрель санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.

Талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 2025 йилнинг январь ойидан бошлаб Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу масала бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради.

Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида қўшимча хабар берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
31 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Аҳолини табиий газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Дилором Жуманиёзова, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Байрам тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 11:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати раҳбар
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Янги йил байрами ва дам олиш кунлари овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олишда риоя қилинадиган зарур талаблар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Абдураҳмон Исмоилов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик қў‌митаси бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг декабрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий декарь ойида суюлтирилган газ таъминотида 2570 дона маиший газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланган 32 та «бункер» фаолиятига чек қўйилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Дилором Жуманиёзова маълум қилди.

🔘“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилнинг декабр ойида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 3 миллиард 104 миллион 668 минг куб метр табиий газ етказиб берилди.

🔘Суюлтирилган газ истеъмолчилари декабр ойида 58 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланди. Қиш мавсумида истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжи ошишидан келиб чиқиб, жойларда 24 минг дона маиший газ баллонлари ва 2,4 минг тонна суюлтирилган газ ҳажмлари захираси яратилди.

🔘Иситиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 212 та махсус техника, 223 та автотранспорт воситалари, 600 га яқин газ ва электр пайвандлаш ускуналари, 29 км турли диаметрли газ қувурлари, 3,5 минг дона бутловчи қисмлар, 513 дона манометр, 6,4 тонна карбид, 2,7 тонна электрод ва 2 тонна мойлаш материаллари захираси яратилган.

🔘Тармоқларда юзага келаётган носозликларни кечиктирмасдан таъмирлаш мақсадида 848 нафар мутахассислардан иборат 271 та авария бригадалари туну кун ишлаб, жойларда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этмоқдалар.

🔘Йил давомида республика бўйича газ билан боғлиқ жами 87 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бунинг натижасида 102 нафар фуқаро вафот этди ва 83 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧍‍♂️ Хавфсизликни таъминлаш бўйича жами 16 мингдан зиёд куч-воситалар сафарбар этилди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова байрам тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:

🔘Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда “Президент арчаси” тадбирлари ҳамда “Янги йил байрами”ни юқори савияда ўтказилиши белгиланиб, асосий байрам тадбирлари республикамизнинг 240 дан ортиқ объектда ўтказилмоқда.

🔘Тадбирлар ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун 194 та хона ташкил этилиб, уларга масъул ходимлар бириктирилган.

🔘Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 435 та автотураргоҳлар ташкил этилиб, ушбу жойларнинг қўриқланиши таъминланади, транспорт воситаларининг тартибсиз қолдириб кетилиши ва эвакуация йўлларининг тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди.

🔘Тадбир кунлари жойларда объектларга олиб келувчи 259 та кўчалар 984 та БДО-5 бетон ва темир тўсиқлар ёрдамида жисмонан ёпилади, йўлларга 1105 та вақтинчалик йўл белгилари ўрнатилиб, айланма йўллар ташкил этилади.

🔘Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда фуқаролар ва транспорт воситаларининг эвакуациясини ташкил этиш мақсадида объектларга яқин 192 та нуқтада махсус техникалар жойлаштирилади. Олис ва назоратсиз ҳудудларга 74 та қўшимча тўсиқ постлар ташкил этилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил – бу бутун дунё болалари учун мўъжизалар ва орзуларнинг ушалиш давридир.

Уларнинг тинч ҳаёт ҳақидаги орзулари амалга ошсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Оқилона солиқ сиёсати ва рақамли трансформациянинг ижобий натижалари ҳамда истиқболдаги вазифалар

▶️ Солиқ қўмитасининг 2024 йил сарҳисоби

Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Маҳаллабай” ва “корхонабай” ишлаш тизимлари ҳамда рақамлаштиришнинг натижалари солиқ тушумларини сезиларли даражада оширди.

🏙Бюджетга 199,1 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланиб, 2023 йилга нисбатан 20% (+33,1 трлн сўм) ўсди;

🏙Туман ва шаҳарлар бюджетига тушумлар 24% га ошди.

Соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар:

Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва серверлар янгиланди, замонавий телекоммуникация ускуналари ўрнатилди.

Солиқ органларининг алоқа инфратузилмаси ва ахборот хавфсизлиги тизимлари модернизация қилинди.

Солиқ маъмуриятчилиги учун ягона рақамли платформа яратилди.

Катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш учун замонавий технологиялар жорий қилинди.

Солиқ тўловчиларга реал вақт режимида тақдим этиладиган хизматлар рўйхати кенгайтирилди.

2025 йилнинг устувор йўналишлари:

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни рақамли трансформация орқали янада яхшилаш;

KPI мезонлари асосида маҳаллабай ва корхонабай ишлаш тизимини ривожлантириш:

Яширин иқтисодиётга қарши курашда солиқ назорати инструментларини такомиллаштириш;

Давлат улуши юқори бўлган корхоналарда харажатларни назорат қилиш ва солиқ мониторингини жорий этиш.

2025 йилда 224 трлн сўм солиқ тушумларини таъминлаш вазифаси белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔔 ЖССТ: дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 600 миллионга яқин инсон жабрланади

Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик қў‌митаси бошқарма бошлиғи Абдураҳмон Исмоилов маълум қилди.

⚫️Овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури бўлган “БОТУЛИЗМ” касаллиги ҳақида кўп эшитгансиз ва унинг келиб чиқишига аксарият ҳолларда уй шароитида тайёрланган консерва (мариновка) маҳсулотлари сабаб бўлаётганлигини ҳам эсингизга солиб ўтмоқчимиз.

⚫️Шу боис ҳам уй шароитларида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида кўнгил айниши, безовталик, қўрқуқ, қайд қилиш, овознинг бўғилиши, нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши, кўз олдининг хиралашиши кабилар кузатилса дарҳол тиббиёт ходимига мурожаат қилинг ва зинҳор уй шароитида даволанишга уринманг.

⚫️Баъзан дастурхонга тортилган таомлар, ноз-неъматларнинг бир пайтнинг ўзида (иссиқ ва совуқ газаклар, салатлар, ширинликлар, таомлар ва ичимликлар) кўп миқдорда ёки аралаштириб истеъмол қилиниши ошқозон ичак фаолиятининг бузилишига, ейилган таомнинг қийин хазм бўлиши кабиларга, дастурхон атрофидаги ёш болалар ва ёши катталар соғлигига эса хавф солиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📨 Кириб келаётган янги - 2025 йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбобларидан самимий табрик ва тилаклар келмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/01/01 22:57:29
Back to Top
HTML Embed Code: