tgoop.com/Ruhiybarkamollik/27913
Last Update:
МАСОФА
Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?
- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.
- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику? - сўради яна устоз.
Шогирдлар турли хилдаги жавобларни бердилар. Шунда устоз деди:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади.
Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар.
Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ хафа бўладилар ва шунчалик қаттиқ гапирадилар.
Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади.
Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради.
Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди.
Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар. Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг.
Орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг.
Акс ҳолда, қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди...
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
BY Руҳий баркамоллик
Share with your friend now:
tgoop.com/Ruhiybarkamollik/27913