❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этиладиБу ҳақда АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Камолиддин Хожибеков иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди:🗣Пенсия тайинлашда
“проактив” тизим – бу пенсия олиш ҳуқуқи билан боғлиқ жараёнларни
автоматлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган тизимдир. 🗣Мазкур тизим дастлаб
55 ёшга тўлган аёлларга ва 60 ёшга тўлган эркак фуқароларга татбиқ этилиши режалаштирилган.
🗣Адлия вазирлиги томонидан фуқаро умумий белгиланган
пенсия ёшига тўлган санада автоматик тарзда фуқаронинг паспорт (идентификация ID-карта) маълумотларини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
“Пенсия” ахборот тизимига электрон шаклда юборади.
🗣Ички ишлар вазирлигининг
“Манзил” ахборот тизимига пенсия ёшига тўлган фуқаронинг маҳалла фуқаролар йиғини кесимида яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали
электрон сўров юборади.
🗣Пенсия жамғармаси пенсия ёшига тўлган фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида
СМС-хабар юборади.
🗣Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими белгиланган муддатда
“Пенсия” ахборот тизимидаги мавжуд пенсия ёшига тўлган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида дастлаб фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлайди, пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.
🗣Фуқаро тайинланган ёшга доир пенсия миқдоридан
норози бўлганида ёки меҳнат фаолиятини давом эттириб, ёшга доир пенсияга кейинчалик чиқиш хоҳишини билдирган тақдирда, хабарнома олганидан сўнг
10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ташриф буюрган ҳолда ариза бериш орқали тайинланган пенсияни рад қилиши мумкин.
🖊Батафсил📞 12-71 🌐 pfru.uz✅ Telegram |
💬Facebook |
📸 Instagram |
📹 Youtube |
📱 X