tgoop.com/Shayx_Hazrat/39113
Last Update:
Намозда назарни қаерга қаратиб туриш керак?
❓Савол: Намоз асносида намозхоннинг нигоҳи қаерда бўлиши керак?
📩 Жавоб: Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири "Туҳфатул мулук" китобида бу ҳақда бундай дейилган:
"Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади".
Уламоларимиз: "Намозда кўзни мазкур жойларга қаратиб туриш намоздаги хушу-хузунинг янада ортишига сабабчи бўлади", деганлар.
Намозда кўзлар юмилмайди, осмонга қаралмайди ва ҳар томонга аланглаб кўз ташланмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
"Намоз ичида ҳар тарафга қарашдан сақланинглар, модомики киши намоз ичида бўлар экан, Парвардигорига муножот қилади" (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
👉 Давомини ўқинг!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Share with your friend now:
tgoop.com/Shayx_Hazrat/39113