SHAYX_HAZRAT Telegram 39116
​​РЎЗҒОР УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТНИ ЗАХИРА ҚИЛИШ ҲАМ ИҲТИКОРГА КИРАДИМИ?
#иҳтикор

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рўзғор учун олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини қанча сақлаш керак, 3 кунми? Баъзилар 2-3 ойга етадиганини ғамлаб қўйишади, бунинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эҳтиёжи учун сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини уч кун ва ундан кўпроқ сақлаш жоиз, бунга шариатда ҳеч қандай монеълик йўқ.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаб қўйиш, захира қилиш икки мақсадга кўра бўлади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларини қимматлашганда сотишни қасд қилиб, сотиб олиш ва сақлаб қўйиш.
2. Аҳли оиласини таъминоти учун сақлаб қўйиш.

Биринчи ҳолат шаҳар аҳлига зарар етказадиган бўлса, иҳтикор бўлиб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида бундан қайтарганлар.

Маъмар ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا يحتكر إلا خاطئ (رواه مسلم)

Фақат хатокор (осий) кимсагина иҳтикор қилур”, дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).

Ҳанафий мазҳаби уламоларидан Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ “Ад-дурр ал-мунтақо” китобининг шарҳида шундай дейди: “Иҳтикор сўзи шаръан озуқа ва шунга ўхшаш нарсаларни (кўплаб миқдорда) сотиб олиб, уни то нархлар қимматлашгунга қадар (камида) қирқ кун давомида (бозорга чиқармай) ушлаб туришдир.

Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ иҳтикор сўзининг таърифида: “У егулик ва шунга ўхшаш нарсаларни (улгуржи) сотиб олиб, сўнг нархлар қимматлашини пойлаб, қирқ кун ғамлаб қўйишдир”

Бу тарифдан маълум бўладики иҳтикор шаҳар ёки қишлоқлардаги (одам ёки ҳайвон тановул қиладиган) озиқ-овқат ва шунга ўхшаш инсонларнинг ҳожати кўп тушадиган маҳсулотни улгуржи сотиб олиб, бозорга чиқармай ушлаб туриш ва сунъий равишда қимматлаштириш орқали одамларга зарар беришдан иборатдир. Агар бошқа мақсадда бўлса, масалан, одамларга енгиллик туғдириш учун бирор мол турини улгуржи сотиб олиб, кейин уни бозорда нархини оширмасдан сотиш мақсадида сақлаб қўйса, иҳтикор қилган ҳисобланмайди.

Уламолар киши ўзи етиштирган ёки ишлаб чиқарган ёки четдан ўзи олиб келган маҳсулотларни нарх ошганда сотиш учун сақлаб қўйиши иҳтикор эмас, деганлар.

Иккинчиси. Аҳли оиласининг таъминоти учун озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсаларни захира қилиб қўйиш шариатга зид эмас. Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:

كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يدخر لأهله قوت سنة (رواه البخاري)

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли оиласи учун бир йиллик озиқ-овқат захира қилиб қўяр эдилар” (Имом Бухорий ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эртаси учун бирор нарса ғамлаб қўймасликлари ривоят қилинган.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

كانَ النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ عليْهِ وسلَّمَ لا يدَّخرُ شيئًا لغدٍ (صحيح الترمذي)

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эртанги кун учун бирор нарса захира қилмас эдилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Муҳаддис уламолар бу икки ҳадисни ўрганиб чиқиб, бу икки ҳадиснинг маъноси бир бирига зид эмас деганлар ва бу ҳадисни қуйидагича таъвил қилганлар.
1. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун захира қилмас эдилар, аҳли оилаларини бир йиллик озиқ-овқатларини захира қилар эдилар.
2. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатидан ортиқ нарсаларни захира қилмас эдилар.

Демак, киши аҳли оиласи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсалар хоҳ у нарсалар маҳсулот кўринишида бўлсин, хоҳ пул кўринишида бўлсин маълум бир муддатга етадиган даражада захира қилиб қўйиши мумкин, балки бу оила аъзоларини қалбини хушнуд қилади, уларни хотиржам ҳаёт кечиришига, ибодат қилишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277

tgoop.com/Shayx_Hazrat/39116
Create:
Last Update:

BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Share with your friend now:
tgoop.com/Shayx_Hazrat/39116

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Step-by-step tutorial on desktop: A new window will come up. Enter your channel name and bio. (See the character limits above.) Click “Create.” Choose quality over quantity. Remember that one high-quality post is better than five short publications of questionable value. Just at this time, Bitcoin and the broader crypto market have dropped to new 2022 lows. The Bitcoin price has tanked 10 percent dropping to $20,000. On the other hand, the altcoin space is witnessing even more brutal correction. Bitcoin has dropped nearly 60 percent year-to-date and more than 70 percent since its all-time high in November 2021. Select “New Channel”
from us

Telegram ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
FROM American