tgoop.com/Shayx_Hazrat/39125
Last Update:
ҚАБРНИНГ УСТИДАГИ ҲЎЛ ЎТЛАРНИ ОЛИНМАЙДИ
#қабристон_одоби
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Бундан бир неча йил аввал дадам оламдан ўтган эди. Яқинда қабристонга боргандим, дадамнинг қабри устида турли хил ўсимликлар ўсиб, бир қарашда қабр қаровсиздек аҳволга келиб қолибди. Қабр устида ўсиб турган ўсимликларга тегмаслик керак, салавот айтиб туради, ўсимлик қуригандан кейин олиб ташлаш керак деб эшитганлигим учун тозалашга қўлим бормади. Қабрнинг қаровсиздек қолдиришни ҳам истамаяпман. Нима қилсам тўғри бўлади?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрнинг устидаги ҳўл ўтларни олинмайди, ҳақиқатан, ҳар бир мавжудот, жумладан майсалар ҳам тасбеҳ айтади. Бундан маййитга фойда бўлиши умид қилинади. Бу ҳақда Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири чақимчилик қилиб юрар эди. Бошқаси бўлса, сийдигидан покланмас эди», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Сийдигидан тўсинмас эди», дедилар. Сўнгра, бир ҳўл шохни олиб, иккига бўлиб ҳар бирини биттадан қабрга санчиб қўйдиларда: «Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Қабрни тартибга солиш учун қуриган майсаларни олиб ташлаш, қабрни лой билан суваб қўйиш жоиз. Қабрларга тириклар учун фойдали бўлган нарсалар ишлатилмайди, масалан, темир, пишиқ ғишт, тахта ва ҳоказолар. Жуда зарур бўлгандагина ишлатиш мумкин. Қабрга, белги бўлиб туриши учун, одам кўтара оладиган катталикдаги тош қўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Share with your friend now:
tgoop.com/Shayx_Hazrat/39125