SHAYX_HAZRAT Telegram 39135
​​ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совитиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.

Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.

Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.

Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277

tgoop.com/Shayx_Hazrat/39135
Create:
Last Update:

BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Share with your friend now:
tgoop.com/Shayx_Hazrat/39135

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

As five out of seven counts were serious, Hui sentenced Ng to six years and six months in jail. Don’t publish new content at nighttime. Since not all users disable notifications for the night, you risk inadvertently disturbing them. Just as the Bitcoin turmoil continues, crypto traders have taken to Telegram to voice their feelings. Crypto investors can reduce their anxiety about losses by joining the “Bear Market Screaming Therapy Group” on Telegram. Invite up to 200 users from your contacts to join your channel As of Thursday, the SUCK Channel had 34,146 subscribers, with only one message dated August 28, 2020. It was an announcement stating that police had removed all posts on the channel because its content “contravenes the laws of Hong Kong.”
from us

Telegram ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
FROM American