tgoop.com/Shayx_Hazrat/39138
Last Update:
🕌 МАСЖИД ОДОБЛАРИ
Масжидга бормоқчи бўлган киши, аввало, мукаммал таҳорат қилиб, покиза либосларни кийиб, иложи бўлса, хушбўйлик суриб олсин.
Нохуш ҳид, расм туширилган кийими мусулмонларга, фаришталарга ҳам озор бериши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ этганлар. Масжидга кириш дуоси: “Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган.
Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак:
1. Масжидга ўнг оёқда кириш ва масжиддан чап оёқда чиқиш;
2. Масжидда олди-сотди қилмаслик;
3. Йўқолган нарсани эълон қилмаслик;
4. Одамларнинг елкасидан хатлаб ўтмаслик;
5. Масжидда жой талашмаслик;
6. Сафда бирор кишини сиқиб қўймаслик;
7. Хом пиёз, саримсоқ каби нарсаларни еб, масжидга бормаслик.
8. Масжидга туфламаслик;
9. Бармоқларни қирсиллатмаслик.
10. Кириш-чиқишда суннатга мувофиқ дуоларни ўқиш.
11. Масжидга киришда қўл телефонларини ўчириш.
12. Масжид эшиклари ва кириш йўлларида намоз ўқимаслик. Бошқа жойларда эса, олдидан одам ўтиши эҳтимоли бўлса, сутра қўйиб қўйиш.
13. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, унинг рўпарасида ўтирганда қибладан бошқа томонга бурилиб, намозига халал бермаслик.
14. Олдинги сафлардан бирор-бир жойни ўзи учун ажратиб-хослаб олмаслик. Фарз намозларда олд қаторларнинг бўшаган ўринларини тўлдириш, зич сафни ёриб ўтмаслик.
15. Қиблага қараб оёқ узатмай ўтириш.
16. Намозгача вақт бор бўлса, қиблага юзланиб Қуръон ўқиш, салавот ва истиғфор айтиш, китоб мутолаа қилиш.
17. Масжиддан шошилмай, тиқилинч ҳосил қилмай чиқиш.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Share with your friend now:
tgoop.com/Shayx_Hazrat/39138