tgoop.com/Shayx_Hazrat/39153
Last Update:
ТОҒ ФАРИШТАСИНИНГ ТАКЛИФИ
Тоифдан қайтишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бефаҳмлар ҳужум қилишди. Ҳатто У зотнинг муборак оёқларини қонатишди. Расулуллоҳ шу алфозда Маккага қайтдилар. Келиб кўрсалар, Макканинг дарвозалари берк. Шунда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Абди Ёлайл ибн Абди Кулолдан ҳимояси остида Маккага киргизишини сўрадилар.
У рад қилди. Он ҳазратимиз маҳзун ҳолда ортларига қайтиб, Маккадаги Қорнус Саъалиб деган жойга етдилар. Бошини кўтариб қарасалар, бир сояда кетаётган эканлар. У «булут» ҳазрати Жаброил алайҳиссалом эди. Жаброил алайҳиссалом у зотга: «Эй Муҳаммад! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қавмингизнинг сизга нисбатан айтган сўзларини эшитиб, кўриб турибди. Аллоҳ таоло қавмингиз борасида истаган ҳукмингизни чиқариш учун тоғ фариштасини юборди», деди. Кейин тоғ фариштаси у зотга муҳаббат ва ҳурмат ила: «Эй Муҳаммад! Нима қилишимни хоҳлайсиз? Истасангиз, уларни шу икки тоғ остида қолдираман», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса шафқатга тўла қалблари ила унга: «Аллоҳ азза ва жалла уларнинг авлодларидан Ўзига ибодат қиладиган, ҳеч нарса ила Унга ширк келтирмайдиганларни чиқаради, деб умид қиламан», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
“Расулуллоҳга муҳаббат ҳақида 101 қисса”дан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Share with your friend now:
tgoop.com/Shayx_Hazrat/39153