tgoop.com/Shayx_Hazrat/39158
Last Update:
ҚИЙШИҚ ТИШЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ ХИЛҚАТНИ ЎЗГАРТИРИШГА КИРМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Тишларим қийшиқлиги ҳамда қозиқ тишим лабимдан билиниб тургани учун тишларимга сим (брикет) қўйдириб тўғрилатганман. Ҳадисларда тиш орасини кенгайтирганларга лаънат айтилган экан. Мен аксинча тўғрилатдим. Ичимга шубҳа тушди. Мен нотўғри иш қилдимми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз нотўғри иш қилмагансиз. Тўғри, Пайғамбаримиз алайҳисалом инсон хилқатини ўзгартиришдан қайтарганлар. Лекин у қайтариш соғлом аъзони зийнат учун ўзгартиришга тегишли. Носоғлом аъзони тузатиш, ўз ҳолатига келтириш учун қилинган даво чоралари ман қилинган иш эмас. Чунки, шариатда айбни кетказиш жоиз. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: "Килоб уруши куни Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун ясаб олди. Аммо у сасиб кетди. Шунда, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тилладан бурун ясаб олди", дейилган.
Аммо бор чиройга яна чирой қўшиш мақсадида турли амалиётлар қўллаш ножоиз. Бу мавзуда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Share with your friend now:
tgoop.com/Shayx_Hazrat/39158