Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Тарқатинг

Ўзбекистонда олимлар штати қисқартирилмоқда.
«Нега илм-фан ривожланмаяпти?» деб савол беришга ўрин қолмади.

Ҳа демай «миялар» чет элга чиқиб кетишни бошлашса ҳайрон қолишнинг кераги йўқ!

Назаримизда соҳа мамлакат келажагини эмас, шахсий манфаатини ўйлайдиган манқурт, калтафаҳм ва юрт хоини бўлган инсонлар қўлида қолгандек туюлмоқда.

Ислоҳотларимиз: - "Бир қадам олдинга, уч қадам орқага" назариясида ишлаябдими дейман.

Тафаккур қилмаябмиз!

@Tafakkur3
😭26💯9😢4👍3👎3🔥1
1925 – йилда Файзулла Хўжаев Кавказда автоҳалокатга учрайди, эҳтимол суиқасд қурбони бўлади. Чап оёғи суяклари янчилиб, майдаланиб кетган Ф.Хўжаевни даволаш учун ўша даврнинг етук тиббиёт олимлари, акдемиклари зудлик билан жалб қилинади. Ўзаро маслаҳатдан кейин бемор ҳолатининг оғирлиги инобатга олиниб, суяги майдаланган оёқни ампутация қилшга келишилди. Бемор операцияни кечиктириб туришларни илтимос қилиб, Бухородан икки нафар табиб чақиртиради. Доцент О. Рашидовга кўра:
Бухоролик табиблар Ф. Хўжаевнинг оёғини кесмасдан даволашган. Ушбу воқеанинг гувоҳи бўлган врачлар буни қандай бажаришганини сўраганида, табиблар шиша идишни қопча ичига солиб, майдалаб, қайта териб елимлаб кўрсатишган. Врачлар Ибн Сино юртида мана шундай табиблар борлиги ва улар авлоддан – авлодга илмларини мерос қолдириб келаётганлигидан ҳайратда қолишган. Ф.Хўжаев оёғи тузалган бўлсада, чап оёғи сал оқсоқланиб юрарди.
Тарих бу қудратли қурол, келажагимиз ундан қандай фойдаланишимизга боғлиқ.

Тафаккур қилайлик!

tanatoz1920

@Tafakkur3
👍70🔥75
ЯХШИ ОДАМ БЕЛГИЛАРИ

1. Одамлар унга диққат-эътибор ва синчковлик билан разм солишади.

2. Болалар уни яхши кўришади, ёқтиришади.

3. Одамларнинг унга ўхшагиси келади: фикрларига, кийиниши ва ҳатти-ҳаракатларига тақлид қилиб, ундан нусха кўчиришга ҳаракат қилишади.

4. Нотаниш одамлар ҳам унга ўз дардларини достон қилиб, кўнгилларини очишади.

5. Бирор бир хонага кириши билан шу жойнинг муҳити ва энергияси ўзгаради.

6. Тилидан заҳар томадиган ва ичиқора одамларни ўзининг самимияти ва тўғрилиги билан ғазаблантиради.

7. Одамлар унга ҳасад қилади, аммо у бунинг сабабини билолмай қийналади.

8. Ҳаётда “синган” одамларга қўлидан келгунча яхшилик қилади...

®internet

PS. Бир пайтлар (тахминан 1998- йиллар) бир кўрсатувда бошловчи Жавоҳир Зокиров каминадан орзуси ҳақида сўраганда "яхши инсон бўлмоқ" деб айтганимда таажжубланганди. (Ўша кўрсатувни тасвирга олган таниқли оператор Нозим Толипов шу воқеани кўп эслатиб туради).
Камина эса йиллар ўтиб ҳам шу орзудан кечганимиз йўқ...

Б.Бобомурод

@Tafakkur3
👍46🤮32👀2
Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган олтинга тенг тавсиялари

"Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларнинг ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан. Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор… Унинг тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган… У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл. Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларнинг энг покизасини зиёрат қил.

Ўғлим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…
Ўғлим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди. Кимдир молининг муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади. Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади… Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади… Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади… Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма. Ўғлим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл!

Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Товарингни бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслаҳат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.
Ўғлим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими, йўқми?!
Ўғлим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма. Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма… Чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин. Қанчадан-қанча олимликни даъво қилганлар қип-қизил жоҳил, гўзаллар бадбашара, сахийлар зиқна, жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олганлар сафида бўл.
Ўғлим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма. Сен ҳам бировнинг исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, ундан-да махфийроғини ҳам билиб туради.
Ўғлим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингнинг, у ўзининг ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас… Қозон – ичидаги нарсаси билан тошади.
Ўғлим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Ўғлим! Дахшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир.

Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг, интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойингга, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади.
Ўғлим! Шайтоннинг қармоғига ғафлатда қолганлар, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади. Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, у билан келажагингни қур, сени бузиб, ер билан яксон қилишига йўл қўйма! Охиратда сенинг фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма! Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин!"

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Тафаккур қилишингиз учун!

@Tafakkur3
👍29🔥3
#ТАРИХ

• Ямандаги Сабаъ мамлакати маликаси Билқис қасрининг қолдиқлари экан!
• Инсоният тарихида умрон-цивилизациялар бўлган, ҳатто бизнинг давримиздан чандон-чандон тараққий этган инсонлар яшаган!
• Демак инсонлар вақт ўтган сари ривожланади, қадимда маймун каби онгсиз бўлган, деган дарвинчилар ботил гап гапирган экан!
• Атеистнинг фикри чиққан чўққидан мусулмоннинг фикри бошланади!

Тафаккур қилинг!

Расм Ai бўлиши ҳам мумкин!

@Tafakkur3
👍383🔥2
БАХТ ЭШИГИ

Оилангизда эътиборингиз бўлмаса, бутун олам сизни қадрлашининг нима фойдаси бор?!
   Яхши ширкатингиз бўлса-ю, уйингиз бир уюм тош бўлса бундан нима фойда?!
   Тўғри, мол жуда муҳим. Буни ақлли инсон инкор қилмайди. Диплом керак бўлади. Ишда муваффақият керак. Аммо саодат буларга эришишда эмас, уларни қандай ишлатишда!
   Саодат сенга икки кўзини фидо қила оладиган аёлинг борлигидадир!
   Саодат тиканнинг қалбига киришига рози, аммо сенинг оёғингга киришига рози бўлмаган турмуш ўртоғинг борлигидадир!
   Саодат сени ўзига ўрнак деб биладиган фарзандларинг борлигидандир!
   Саодат сенга таянч бўла оладиган, дунё юз ўгирганда сенга асо бўла оладиган дўстларнинг борлигидадир!
   Саодат бу сендан рози отанг ва онангнинг борлигида!
   Саодат бу бирингиз юрак, бошқа бирингиз унинг уриши каби ака-укаларингизнинг борлигидадир!
   Саодат муҳаббат асосида жамланадиган, бир-бирининг қўлидан тутадиган қўшниларингизнинг борлигидадир!
   Саодат бу бахтли бўлиш ва бахтли қилишда, севиш ва севилишда, ёқтириш ва ёқишда ҳамда буларнинг бари Аллоҳ ризоси учун бўлишидадир!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍26😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat

Mana bo'lar ekan-ku!

Toshkentdagi chorrahada chiroq o’chdi. Yosh bolalar harakatni tartibga solib turdi

Bolalar tez yordam mashinasini vaqtida manzilga yetishiga ham hissa qo’shgan.

Shukrki, ijtimoiy faollik borasidagi tarbiya va ibratga yo'naltirilgan ishlarimiz ozgina bo'lsa-da meva bermoqda.

Tafakkur qilaylik!

@Tafakkur3
44👍30🫡4🔥32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингиз китобхон бўлмасангиз ҳам болангизни кўзига китобхон бўлиб кўрининг!

Сиз етолмаган чўққига болангиз етар шунда.

Унутманг, бола эшитиб эмас, кўриб тарбия олади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
15😁9👍7💯3🔥21🥰1
ҚАЙИН ДАРАХТИ

Турмуш ўртоғингизнинг оила аъзоларини нега қайнота, қайнона, қайин сингил, қайин оға ва ҳоказо деб аталишини ҳеч ҳам ўйлаб кўрганмисиз?

Туркийлар қариндошлигини учинчиси “ҚАЙИНДОШЛИК” деб аташган. Қайин уруғи эрнинг ёки хотиннинг қариндошлари бўлиб, ушбу сўзнинг этмологияси “қайин” дарахтига номи билан боғлиқдир.

Қадимги Кам турк маданиятида қайин дарахти (рус тилида бук) ниҳоятда қимматли ва муҳим дарахт ҳисобланган. Бу дарахт дунёдаги энг тез мослашадиган, бирлашиб кетадиган дарахт тури бўлгани учун Ўрта Осиё кам (шаман) турклари бу сўзни икки оиланинг бирлашиши ва қўшилиши маъносида ишлатишган.

Қадимда туркий халқларда оққайин никоҳ тимсоли ҳисобланган. Шундан келиб чиқиб никоҳ орқали қариндошлик “қайин” деб аталган. Шу сабабли никоҳдан кейин орттирилган яқинларнинг номланишида “қайн” ўзагидан ясалган номлар кўпроқ учрайди.

Олтойларда асл сўзлар мана шу тарзда сақланган:

Эр ёки хотиннинг отаси – қайнада
Эр ёки хотиннинг онаси – қайнене
Эр ёки хотиннинг синглиси – қайн сийни
Эр ёки хотиннинг опаси – қайнеже
Эр ёки хотиннинг акаси – қаяға
Эр ёки хотиннинг укаси – қайни
Унаштирилган ёки никоҳдаги эркак ва аёл- қайлиқ.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шукроналик хисси

Тўрт мучаси соғ, аммо шукри йўқ инсонлар эшитиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
👍24🔥8💯42
Фарзандингизни шу тилларни ўрганишни тавсия қиламан:

1. Инглиз тили

• Нега керакли? Инглиз тили халқаро алоқа, фан, технология ва таълимнинг асосий тилидир. Уни билиш орқали кўплаб имкониятлар очилади.
• Ривожланиш: Ҳозирда онлайн платформалар ва мобиль илова орқали инглиз тилини ўрганиш жуда осон.

2. Хитой тили (Мандарин)

• Нега керакли? Хитой дунё иқтисодиётининг муҳим қисмини ташкил этади. Хитой тили келажакда бизнес ва технологияда кўп қўлланилади.
• Муҳим жиҳат: Ёш болалар хитой тилининг ёзувини ва талаффузини осонроқ ўзлаштиради.

3. Рус тили

• Нега керакли? Ўзбекистонда рус тили ҳали ҳам муҳим ўрин тутади, шунингдек, Марказий Осиёда ва Россия билан алоқаларда фойдали.
• Афзалликлари: Рус тилида маълумот олиш ва ўқув ресурслари кўп.

4. Араб тили

• Нега керакли? Диний билимларни чуқурлаштириш ва шарқ маданияти билан танишиш учун. Араб тилининг ривожланаётган бозорларда аҳамияти ортиб бормоқда.

5. Испан тили

• Нега керакли? Инглиз тилидан кейин дунёдаги энг кенг тарқалган тиллардан бири. У Жанубий Америка, Европа ва АҚШда фойдали бўлади.

6. Турк тили

• Нега керакли? Туркия билан маданий ва иқтисодий алоқалар яхши ривожланган. Турк тили Марказий Осиё халқлари учун яқин ва осон ўрганилади.

Маслаҳатлар:

• Унинг қизиқишларини инобатга олиб, тилни ўрганишга бўлган мотивацияни оширишга ҳаракат қилинг.
• Ижтимоий муҳитда ўрганиш (онлайн мулоқот, кино, мультфильм) қизиқарли ва самарали бўлади.
• Унга тил ўрганиш учун Duolingo, LingQ, ёки Babbel каби илова ва платформаларни тавсия қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлардан, тафаккур қилишингиз учун!

@Tafakkur3
👍27👎4
Forwarded from Vaqt.uz | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қодиров мигрантларга тайзиқ ўтказаётгани учун Бастрикин ва Колоколцевни танқид қилди

"Мен Россия ва Ўзбекистон президентларининг миграция масаласида албатта умумий ечим топишга келишиб олганига шахсан гувоҳ бўлганман.

Ҳозир эса, Колокольцев буйруқ беради - мигрантларни олиб кетишади, калтаклашади, ҳайдаб чиқаришади. Ахир улар бизга керак бўлган биродарларимиз-ку. Кейин “Нега ҳеч ким биз билан дўст бўлишни хоҳламайди” деб ҳайрон бўлишади. Чунки бизга ишонишмайди.


Нега биз Украинани, Грузияни йўқотдик? Нега бошқа давлатлар билан муносабатлар кескинлашган? Чунки одамлар (амалдорлар – таҳр.) баланд креслода ўтириб, давлатда нима бўлаётганини билмайди. Улар ҳудудларга чиқмайди, одамлар билан мулоқот қилмайди. Аллоҳ таоло уларнинг жазосини албатта беради”, - деди Қодиров.

Шунингдек, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колоколцев президент улар олдига қўйган вазифаларни сифатли бажармаяпти, улар ўз лавозимига лойиқ эмас, деб қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.

👉 @Geosiyosatuz
👍37👏5🔥3
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД.

Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
— Сен ким бўласан? — деб сўрабди.
— Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди.
— Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
— Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.
Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб:
— Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди.
— Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий).

"Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.

Жуманинг ҳайру барокоти сизга бўлсин, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍331
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекларни қандай деб ўйлашади?🇺🇿

@Tafakkur3
👍21🔥31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tarbiya

Milliy qadriyat va ijtimoiy odoblar - insonni tarbiyalaydi.

@Tafakkur3
👍202🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутолаа

Маълумким, бизнинг ота-боболаримиз ҳар бобда, айниқса, илм ва маърифатда олам аҳли учун ибрат ва намуна бўлганлар. Бориб-бориб замон ўзгарди, саъйу ҳаракатлар, илмга бўлган интилишлар сусайиб, талқинчиликка айланди, «ижод қилмоқ» (деган тушунча) зарарли ва алоқасиз манзумалар чордеворида қолиб кетди.
Мамлакатимизда бундай тушкунлик давр узоқ муддат давом этди…Ушбу ахлоқия мажмуасини тартиб бериб, «Раҳбари нажот» («Нажот йўли») деб номладим.

Абдурауф Фитрат✍️
@Tafakkur3
👍12🔥4
БАХТ ЭШИГИ

Оилангизда эътиборингиз бўлмаса, бутун олам сизни қадрлашининг нима фойдаси бор?!
   Яхши ширкатингиз бўлса-ю, уйингиз бир уюм тош бўлса бундан нима фойда?!
   Тўғри, мол жуда муҳим. Буни ақлли инсон инкор қилмайди. Диплом керак бўлади. Ишда муваффақият керак. Аммо саодат буларга эришишда эмас, уларни қандай ишлатишда!
   Саодат сенга икки кўзини фидо қила оладиган аёлинг борлигидадир!
   Саодат тиканнинг қалбига киришига рози, аммо сенинг оёғингга киришига рози бўлмаган турмуш ўртоғинг борлигидадир!
   Саодат сени ўзига ўрнак деб биладиган фарзандларинг борлигидандир!
   Саодат сенга таянч бўла оладиган, дунё юз ўгирганда сенга асо бўла оладиган дўстларнинг борлигидадир!
   Саодат бу сендан рози отанг ва онангнинг борлигида!
   Саодат бу бирингиз юрак, бошқа бирингиз унинг уриши каби ака-укаларингизнинг борлигидадир!
   Саодат муҳаббат асосида жамланадиган, бир-бирининг қўлидан тутадиган қўшниларингизнинг борлигидадир!
   Саодат бу бахтли бўлиш ва бахтли қилишда, севиш ва севилишда, ёқтириш ва ёқишда ҳамда буларнинг бари Аллоҳ ризоси учун бўлишидадир!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоқ бовурларимизни ўзбек ва қозоқ халқини ўзаро таққослашга қаратилган мақоли.

"Ўзбекнинг тўрваси олдинда,
Қозоқнинг тўрваси ортинда".

Маъносини эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍31🔥7👏42🤔1💔1
Мукофот...

Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.

Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин.

Тафаккур қилинг!

Мақсуд Қосимов

@Tafakkur3
👍352🔥1💩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mening_konstitutsiyam

🇺🇿8 - dekabr — O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan  kun!

Bosh qomusimizning 32 yilligi muborak bo‘lsin, aziz yurtdoshlar!
@Tafakkur3
👍3🤡1
2025/07/13 21:34:44
Back to Top
HTML Embed Code: