#ривоят
Бойиб кетишни орзу қиладиган бир ёш йигит қари донишманд олдига келиб, сўрабди:
— Устоз, бой бўлиш учун нима қилишим керак? Қўлим узун, пулим кўп бўлса дейман…
Қария бир зум йигитга қараб, шундай деди:
— Бориб, менга бир ҳовуч тупроқ олиб кел.
Йигит ҳайрон бўлсада, тупроқ олиб келиш учун кетди. Қайтиб келгач, у қарияга бир ҳовуч тупроқни узатди.
— Энди, — давом этди донишманд, — бу тупроқни бир ҳовуч тилла деб тасаввур қил. Агар сен уни фақат қўлингда тутиб турсанг, у сенга ҳеч нарса бермайди. Аммо агар сен ундан фойдалансанг: унга уруғ эксанг, суғорсанг ва парвариш қилсанг, тупроқ сенга мева беришни бошлайди.
Ёш йигит ҳайратланиб сўради:
—Аммо бунинг бойликка нима алоқаси бор?
— Бойлик, — деди қария, — фақатгина олтин ва қимматбаҳо мулкда эмас. Бойлик - билим, меҳнат ва одамлар билан муносабатларда. Агар сен қалби соф, кўзи тўқ бўлсанг, меҳнат қилсанг ва атрофдагиларга ғамхўрлик қилсанг, сенинг бойлигинг ўсиб бораверади.
Ёш йигит икки қўли билан юзини ёпиб, йиғлаб юборди… У ҳақиқий бойликнинг моддий нарсаларда эмас, балки ўзини ислоҳ қилиш ва бошқалар билан бўлишишда эканлигини англагандида...
Шундан кейин у ўрганишни, меҳнат қилишни ва одамларга ёрдам беришни бошлади. Тез орада унинг ҳаётига ҳовуч-ҳовуч олтинлар ҳам, халқ орасида машҳурлик ҳам, ҳақиқий бахт ҳам кириб келди…
Йигит тушундики: бойлик — бу сен эгалик қилган нарсалар эмас, балки, сен ярата оладиган ва бу дунёга беришинг мумкин бўлган нарсалардир…
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3

👍27🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 21 октябр ТИЛ БАЙРАМИ- Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.
Биласизми, "Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши учун миллионлаб юртдошларимиз кўчаларга чиққан эди. Қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилган эди.
Тасаввур қилингга ўз юртида ўзбек ўз тилида гаплашолмас эди. Қайси давлат идорасига бирор иш билан мурожаат қилишмасин босқинчи тили "рус" тилида гапиришга мажбур эди.
Бугун эса биз ўша кунларни унитиб ўз тилимизни ўзимиз хор қилмаяпмизми?
Тафаккур қилайлик!

🔥13👍11❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тили.
Минг йилларким, булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.
Она тилим, сен борсан, шаксиз
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан...
Абдулла Орипов
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Минг йилларким, булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.
Она тилим, сен борсан, шаксиз
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан...
Абдулла Орипов
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
👍36🔥8❤3👏3❤🔥2
#ҳажвия
Мажлис ҳам иш, окоси!
Эрталаб соат тўққизда ўтказадиган йиғилишига ўзи кечиккан бошлиқ қабулхонада котибадан бошқа ҳеч ким йўқлигидан ажабланганини яширмади.
– Мажлисга айтилганлар қани?
– Сизни роса бир соат кутишди, кейин ўринбосарингиз ҳаммани турли йиғилишларга жўнатди.
– Ўринбосарнинг ўзи қаерда?
– Вазирликка кетди, сизнинг ўрнингизга.
– Вилоят касаба уюшмаси кенгашининг техника хавфсизлиги бўйича тадбири бор экан...
– Парашют спорти федерациясига сиз бошлиқсиз. Шошилинч мажлис ўтказилаётган экан. Ўрнингизга ўшани юборишди.
– Бош ҳисобчи шу ердадир?
– Дебитор қарзлар бўйича бирлашмада ҳисобот бор экан. Сизнинг шахсан иштирок этишингиз тайинланган. «Раҳбарнинг ўзи келмадими, дея мени уришади», деб бошбух қўрқиб-қўрқиб кетди.
– Қоровулимиз ўз ишидан ташқари бизда боғбонлик вазифасини ҳам бажаради. Шуни эътиборга олиб, ўринбосар уни туман табиатни муҳофаза қилиш бўлимида ўтказиладиган йиғилишга юборди.
– Оббо!.. – Бошини қашлаб ўйлади бошлиқ: ҳамма мажлисда, аммо мажлис ҳам иш дегани аслида, окоси, чунки ҳар қандай йиғилишда иш ҳақида гапирилади-да!..
У котибага юзланди:
– Бўпти!.. Бугунги йиғилишни эртага соат тўққизда ўтказамиз. Ҳаммага тайинланг.
– Хўп бўлади, аммо... эртага соат тўққизда сизни учта йиғилишга айтишган...
Хуршид Нуруллаев

😁22👍7❤2👎1
Ривожланиш ва бой бўлиш фарқли нарсалардир. Масалан, араблар бой, аммо ривожланган эмас. Биз ҳам араблардан ўрнак оляпмиз: Ривожланишни эмас, бойишни истаяпмиз. Шу сабаб илмли ва мадананиятли инсонларга эмас, пулдор ва нуфузли инсонларга ҳурмат кўрсатилади бу жуғрофияда.
Aзиз Санжар турк олими, Нобель мукофоти соҳиби.
Тафаккур қилайлик!
@Tafakkur3
Aзиз Санжар турк олими, Нобель мукофоти соҳиби.
Тафаккур қилайлик!
@Tafakkur3
👍56🔥8👏5❤4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркистоннинг бўлиб ташланиши ҳақида "Отамдан қолган далалар" фильмидан парча 1997 йил.
Кўринг, эсланг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Кўринг, эсланг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
😢23👍12😱1💔1
ИНТЕРНЕТ ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИМДАН АЙИРДИ.
Мен, Шерзод ва Ҳасан энг яқин дўстлар эдик. Учаламиз болаликдан бирга катта бўлдик. Бизни кўрганлар:
– Эгизакларга ўхшайсизлар, ҳамиша бир-бирингизга шундай меҳрибон бўлинг, – деб қўйишарди.
Орадан йиллар ўтди, вояга етдик. Тақдирларимиз бизни турли манзилларга йўллади. Мен Самарқанддаги, Шерзод Тошкентдаги олий ўқув юртига ўқишга кирдик. Ҳасан эса кира олмади. У ўша кундан эътиборан тайёргарликни кучайтирди.
Биз ўқишни бошладик, бу орада бир-биримиз билан ҳам телефон, ҳам интернетда гаплашиб турдик.
Кунларнинг бирида Ҳасан ўқишга кириш учун интернетдан фойдаланаётганини, бир яхши сайт топиб олганини, у ерда диний адабиётлар борлигини, ривоятлар, ҳадисларни ўқиб, ўзини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олаётганини айтиб қолди.
Шу зайлда кунлар ўта бошлади. Биринчи семестрни якунлаб, қишки таътилга чиқдик. Ҳасанда ғалати ўзгаришлар бўлганди. Назаримизда, уни қандайдир кўринмас қўл бошқараётгандек эди.
– Сизлар нотўғри йўлдасизлар, – деб қолди Ҳасан.
– Нега нотўғри йўлда бўларканмиз? – ҳайрон қолдик Шерзод иккимиз.
– Бу ерда ҳеч нарса бўлмагандек ўтирибсизлар. Ҳижрат қилиш лозим!
– Қаёққа ҳижрат қиламиз? Нега ҳижрат қиламиз?, дедик.
– Куфр давлатида яшаяпмиз. Ҳижрат қилиб, борган жойимизда динни яхши ўрганамиз.
– Сен ўйлаб гапираяпсанми, Ҳасан?! Нега куфр давлати бўлсин? Ота-бобомиз хотиржам намозини ўқияпти, рўзасини тутяпти. Масжид, мадрасалар ишлаб турибди. Бу нима деганинг?
– Сизларни ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ. Ўқиш, ўқиш деб юрибсиз. Аслида дунёда нималар бўлаяпти? Ислом динига қувват бўлишимиз керак. Шунинг учун дин йўлида жиҳод қилишимиз лозим!
– Жиҳод деганинг жангми? Нега биз ўзимизга алоқаси бўлмаган юртларнинг урушларига киришимиз керак экан?!
– Бу савобли йўлда шаҳид бўлиш – шараф. Чунки ҳар бир мусулмон ўз ёру биродари, дўстларини исломга, тўғри йўлга чақириши фарз, – дея Ҳасан ўзининг мутаассибона фикрида қатъий туриб олди.
Шерзод иккимиз Ҳасанни ғанимларнинг пуч ғояларига, турли найрангларига алданмасликка ундадик. Ғаламис, бузғунчи кучларнинг ижтимоий тармоқлардаги тузоқларига илиниб қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлишини ўтиниб сўрадик. Бироқ дўстимиз ўз фикридан қайтмади. “Дўст сўзини ташлама, ташлаб бошни қашлама”, – деган халқ мақоли бежизга айтилмаган экан. Дўстона сўзимизга қулоқ солмаган Ҳасан террорчи оқимларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинди. Интернетдаги таҳдидлар домига тушиб қолган яқин дўстимиз бизга энди мутлақо бегона бўлиб қолди.
"Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китобидан.

👍19😢6🔥1👏1🙈1
Чўпонни содиқ ити сурувни дрондан ҳимоя қилмоқда. Уни йиртқич қуш деб ўйлаябди.
Садоқатда соясида қолдирворадиган жамоанг борми, нарвон қўйиб юлдузни ур йигит.
Лидерлар мутахассис танлашда адашмасин, тафаккур қилишсин!

👍45🔥5⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғил фарзанд ақилли ва доно бўлса отага ўхшаган бўладими?
«Ўғлимиз ғирт ўзимга ўхшайдида» дейдиган оталар кўриб тафаккур қилишсин!
@Tafakkur3
«Ўғлимиз ғирт ўзимга ўхшайдида» дейдиган оталар кўриб тафаккур қилишсин!
@Tafakkur3
👍14❤2🔥2
Розилик неъмати
Европаликларнинг бир ҳикояси бор. Бир қурбақа ҳўкизни кўриб қолиб унинг катталигига ҳасади келибди. Қурбақанинг эса жисми тухум катталигидан ошмас эди. У ҳўкизга етмоқчи бўлиб ўзини шишира бошлади. У қўшни қурбақага деди:
- Қарачи, мен ҳўкиз тенги бўлдимми?
Қўшни қурбақа деди:
- Йўқ, шишишда давом эт!
Қурбақа яна шишишда давом этди. Бироз шишиб қўшни қурбақадан яна сўради:
- Қалай, энди ҳўкиз тенги бўлдимми?
Қўшни қурбақа деди:
- Йўқ, шишишда давом эт!
Қурбақа шишишда давом этаверди ва охири ёрилиб кетди!
Аллоҳнинг қадаридан рози бўлишда фақатгина киши ҳис қиладиган роҳатнинг ўзи бўлганида ҳам мана шу неъмат жиҳатидан етарли бўлар эди.
Аллоҳнинг қадаридан норози бўлишда фақатгина киши ҳис қиладиган бахтсизликнинг ўзи бўлганида ҳам ана шу бало жиҳатидан етарли бўлар эди.
Аллоҳ таоло бу дунёни имтиҳон дунёси қилди, мукофот дунёси эмас. Бандаларига ризқни турлича тақсимлаганида ҳам ҳикмат бор: Бандаси ўзига берилган ризқдан рози бўладими ёки ношукрлик қиладими, маҳрум қилинганида сабр қиладими ёки фожирлик қиладими?
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фақирни фақир қилар экан, буни ожизлигидан, ҳеч нарсаси йўқлигидан қилмайди. Аммо баъзиларнинг имтиҳони фақирликда бўлади.
Аллоҳ таоло бир инсонни хуник ёки бемор қилиб яратар экан, буни ожизлигидан қилмайди. У бутун борлиқни ажиб суратда йўқдан бор қилган. Аммо баъзиларнинг синови хуниклик ва беморликда бўлади.
Бизнинг ҳар биримизга нимадир берилиб нимадир берилмаган. Бу дунё ҳеч кимга вафо қилмаган. Ҳеч ким бунда тўкис эмас. Аммо биз "менда ҳамма нарса бўлиши керак", деб хаёл қиламиз. Биз бошқаларнинг имтиҳони бизникидан осон деб ўйлаймиз.
Бошқаларга берилган неъматларга қарайверадиган инсон ўзига берилган неъматларга қарашга вақт топа олмайди. Доимо маҳрумликдан пайдо бўлган аччиқлик томоғини куйдириб тураверади.
Ким бу дунёнинг ёзиб қўйилган қадар эканлигини, тақсимланган ризқ эканлигини англаса Аллоҳдан рози бўлади, Аллоҳ ҳам ундан рози бўлади.
Айтишларича, ер юзидаги энг қийналган мусулмонни жаннатга тушириб сўрашар экан:
- Олдин қийналганмисан?
У:
- Олдин ҳеч қийналмаганман, деб жавоб берар экан.
Дунёда энг кўп неъматларга бурканган кишини дўзахга солиб ундан сўрашар экан:
- Олдин неъматланганмисан?
У:
- Аллоҳга қасамки, олдин умуман неъматланмаганман, дер экан.
Аллоҳим! Дунёда бизга розилик неъматини ризқ қилиб бергин. Охиратда эса ҳеч кимга мукаммал қилиб берилмаган бу дунё эвазига бизга жаннатингни бергин!

👍36❤3🔥2🥰1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур
Баъзилар бугунги кунда талаб қилинадиган замонавий компитентли ишларнинг барчасини қилиш қўлидан келади. Ва улар: - менга ўқишнинг нима кераги бор, менга дипломни нима кераги бор? дея хитоб қиладилар. Тўғри, диплом бу оддий қоғоз! Уни ҳамма ололади. Шундай экан, Университетда ўқишнинг нима кераги бор? Олий таълим инсонга нима беради?
Олий таълимда ўқиш шарт эмас деб ҳисоблайдиган инсонларга жўнатиб қўямиз, мутахассис фикрларини эшитиб тафаккур қилишсин!

💯9👍4❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хўжа Аламбардор жоме масжиди имоми Устоз Раҳимберди домла Раҳмонов.
Фарзандларимизни ўқитайлик, илмли қилайлик!
Ота-оналар, эринмай эшитинг ва тафаккур қилинг!

👍16👏3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍44🔥10😢6👏2🙏2
Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабаб қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.
Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади.
Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки отасини хурсанд қилган эди у.
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим, бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.
Яна назарлар улар тарафга бурилди. Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим, амаки, – деб жавоб берди
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
— Нима қолдирибман, амаки?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!
Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди. Бу кишилар унутишган эди бир пайлар оталаридан нажот топганларини... Аммо, бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир, ота!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг, отажон!
Отангиз ғанимат. Уларни асраб-авайланг!

👍41🔥8😢1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг отаси Жон Шиптоннинг РИА Новостига айтишича, Ғарб бутун постсовет ҳудудида рангли инқилобларни қўзғатмоқда.
Демак, шунга қараб ҳаракатларимизни кучайтиришимиз зарур.
Тафаккур қилайлик!
@Tafakkur3
Демак, шунга қараб ҳаракатларимизни кучайтиришимиз зарур.
Тафаккур қилайлик!
@Tafakkur3
🤔5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биздаги энг катта муаммолардан бири, ё фақат меҳнат қиламиз ёки фақат ҳисоб китоб. Иккаласини бир вақтда ишлатиш жуда кам учрайди. Меҳнат қилаверамиз, қийналамиз, аммо ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз. Ўша аввалги иш, аввалги меҳнат, аввалги юмуш, аввалги юк, ниманидир бошқача қилмасак, қандай қилиб ўзидан ўзи ўзгарсин? Ёки иккинчи томонимиз, хаёл. Фақат хаёл, фақат ҳисоб китоб, фақат тахмин, фақат гумон, фақат фараз… Бу вазиятда ҳам қандай ўзгариш бўлсин? Бир ишни қилишдан аввал ўйлаб, нима учун қиляпмиз, нима мақсадда қиляпмиз, Билишимиз керак эмасми? Ундан кейин агар ҳақиқий қадам ташласак шундагина натижа бўлади. Ахир нишонни уриш учун аввал мўлжалга олиниб, кейин отилмайдими? Ё фақат меҳнат қилсак ёки фақат хаёл қиладиган бўлса одамда ҳиссиёт аввалги ўринга чиқиб қолиши кучаяди. Натижада одам кўп нарсани кўзи кўрмай қолади. Шунинг учун ҳам жуда чиройли бир ғоя айтилган. “Қўлинг меҳнатда бўлсин, қалбинг Аллоҳда.
Муслим Холдоров
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Муслим Холдоров
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
👍20🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қойилмақом дарс
Доктор Кейт Бибердорф Техаслик физика ўқитувчиси бўлиб, у ҳар бир дарсни шоуга айлантирар экан. Технологик тараққиёт аниқ фанларга қизиқувчи ёшларнинг фаолияти билан боғлиқ.
Агар бизнинг ўқитувчилар ҳам мактабларда мана шундай дарс ташкил қилса, болаларимиздан шундай мутахассислар чиқадики тасаввур қилолмайсиз. Аниқ фанлар ўқитувчилари кўриб тафаккур қилишсин!

👍26❤4🔥4
Мен бахтлиман
Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди.
Шунда уларга бир донишманд маслаҳат қилибди: агар бир бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади.
Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.
Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди.
Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.
P/S. Бу пост учун тафаккур қилишни ўзингизга қолдирамиз.

👍43🔥9🥰3😁3❤2👏2

👍15😁10👎8👏2🤣2🔥1