Telegram Web
БАХТ ЭШИГИ

Оилангизда эътиборингиз бўлмаса, бутун олам сизни қадрлашининг нима фойдаси бор?!
   Яхши ширкатингиз бўлса-ю, уйингиз бир уюм тош бўлса бундан нима фойда?!
   Тўғри, мол жуда муҳим. Буни ақлли инсон инкор қилмайди. Диплом керак бўлади. Ишда муваффақият керак. Аммо саодат буларга эришишда эмас, уларни қандай ишлатишда!
   Саодат сенга икки кўзини фидо қила оладиган аёлинг борлигидадир!
   Саодат тиканнинг қалбига киришига рози, аммо сенинг оёғингга киришига рози бўлмаган турмуш ўртоғинг борлигидадир!
   Саодат сени ўзига ўрнак деб биладиган фарзандларинг борлигидандир!
   Саодат сенга таянч бўла оладиган, дунё юз ўгирганда сенга асо бўла оладиган дўстларнинг борлигидадир!
   Саодат бу сендан рози отанг ва онангнинг борлигида!
   Саодат бу бирингиз юрак, бошқа бирингиз унинг уриши каби ака-укаларингизнинг борлигидадир!
   Саодат муҳаббат асосида жамланадиган, бир-бирининг қўлидан тутадиган қўшниларингизнинг борлигидадир!
   Саодат бу бахтли бўлиш ва бахтли қилишда, севиш ва севилишда, ёқтириш ва ёқишда ҳамда буларнинг бари Аллоҳ ризоси учун бўлишидадир!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍407
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нажотбахт

Айрим блогер ва вайнерларнинг парда ортидаги асл башараси.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
😢40👍11😱5🔥2😭21🙉1
Ҳиндистондан Кумар, Хитойдан Шин, Ўзбекистондан Жўравой Green Card ютиб, АҚШга келди. Ҳаммаси ўқимаган, оддий одамлар...

Хитойлик кирхонага, ҳинд дўконга, ўзбек эса ошхонага ишга кирди. Ҳаммаси қаттиқ ишларди. Ҳинд билан хитойлик қаттиқ ишлаб, емай, ичмай, топганига боласини ўқитарди. Ўзбек эса икковидан ҳам қаттиқроқ ишлаб, йиққанини Ўзбекистонга жўнатарди. Укаларига данғиллама тўйлар қилди, қаср уйлар қурди...

Орадан йиллар ўтди. Ҳинд ва хитойликнинг болалари тақдирлари ота-онасиникидан тубдан фарқ қилди. Улардан бириси кучли доктор, иккинчиси муҳандис бўлиб, вояга етди. Ўзбекнинг боласи эса, Green Card ўйнаш учун ҳужжатлар топшириб юрарди.

Тафаккур қилаверасизлар буёғига!

Ҳа айтганча, бугун Green Card ўйнашнинг охирги куни, суриш ниятида юрган инсонлар ҳаракатларни тезлаштирамиз. 😉😁

@Tafakkur3
👍36😢14😁103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий қутб доираси тепасида, Канада, Аляска ва Россия чегаралари орасида суратга олинган. Сўзнинг ҳар бир маъносида чинакам ажойиб манзарани суратга олиш учун бир неча сония керак бўлди. Бу ҳодисани йилига бир марта 35 сония давомида кўриш мумкин; Ой ўзининг бутун улуғворлиги билан шунчалик кўринадики, у ер билан тўқнашмоқчи бўлганга ўхшайди ва шундан сўнг дарҳол қуёшнинг атиги 5 сония давомида тўлиқ тутилиши содир бўлади, бу вақт ичида тўсатдан қоронғи бўлади ва кейин ёруғлик қайтади. Бу ҳодиса фақат периҳелион нуқтасида (Ой Ерга энг яқин бўлган нуқтада) содир бўлади ва кейин биз сайёрамиз қандай улкан тезликда ҳаракат қилаётганини кўришимиз мумкин.

P/s. Яна бир мўжиза инсонни тафаккурга чорлайди. Гўзалликдан баҳраманд бўлинг.

@Tafakkur3
👍56😱9🤡6😁53🔥3👎2👻1
Кавсарнинг жилдираган товушини
тинглашни истайсизми?

Имом Доримий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло менга Кавсар деб аталган дарёни ато этди. Умматимдан қайси бири ўша Кавсарнинг жилдираган товушини эшитишни хоҳласа, албатта эшитади», дедилар. Мен: «Қандай қилиб?» деб сўрадим. У зот: «Икки бармоғингни қулоқларинг ичига тиқиб, уни ёпиб ол. Қулоғингга эшитилган нарса Кавсарнинг жилдираган товушидандир», дедилар.
Қаранг, бизнинг тушкунлик кўп тарқалган, тинмай қаердан ҳаловат топай дея турли хил даво воситаларига мурожаат қилиб юрган ушбу давримизда бу суннатга амал қилишга нақадар муҳтожмиз...
Келинг кўзларимизни юмайлик, қулоқларимизни Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек ёпайлик ва... Ва Кавсарнинг жилдираган товушини эшитайлик!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг, ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
👍457😢41🤬1
ХАМАСнинг собиқ етакчиси Яҳё Синвар вафот этган куни оч бўлган. У на таом еган ва на сув ичган, лекин жанг қилган.

Исроил суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати етакчиси Яҳё Синвар исроиллик аскарлар билан тўқнашув вақтида ўлимидан олдин 72 соат давомида овқат емаган.

Яҳё Синварнинг жасади экспертиза учуб ёриб кўрилганда унинг ўлимидан олдин уч кун овқат емагани маълум бўлди. Бу эса Исроилнинг Ғазога юборилган инсонпарварлик ёрдамлари ХАМАС томонидан мусодара қилинаётгани ва фаластинлик тинч аҳоли шу сабабдан очликдан азият чекаётгани ҳақидаги ёлғон баёнотларининг исботи бўлди.

P.S.: Мана миллатнинг гуллари қандай бўлади. Мана эл севарлик, ватанпарварлик қандай бўлади. Замонамизнинг бу буюк шахслари мусулмон умматига ўлимидан сўнг хам ибрат бермоқда.

Ватан манфаати йўлида иш бошлаган барча депутат, раҳбар ва мутасаддиларимиз тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
😢72👍345😁2🔥1
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.
3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍2910
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балки, фақат тепадагиларни айблайвермасдан, ислоҳотни ўзимиздан бошлармиз...

Қачон-ки жамиятда тартиб интизом бўлса ўшанда тараққиёт ва ривожланиш бўлади.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
💯39👍13👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарихий_видео

Мана бўлар экан-ку?

Антарктика марказида Ўзбекистон байроғи ҳилпирамоқда!

Блогер Абдураҳмон Фозилов Ўзбекистон ва қўшни қардош халқларни байроғини Антарктикага ўрнатибди.

Отасига раҳмат, мана ватанпарварлик, биродарлик қандай бўлиши керак. Мана ижтимоий тармоқларда контентни қандай тайёрлаш керак. Иккита, учта "лайк" учун падаркушликка хам рози бўлаётган айрим "блогер, вайнер" лар кўриб тафаккур қилишсин!

Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маънавий экспертиза" экспертлари гуруҳи хулосасидан.

@Tafakkur3
👍102👏10🔥8🥰3👎21
ЯХШИ АМАЛ ҚИЛИШ ФИКРИ АЛЛОҲНИНГ “МЕҲМОНИ”ДИР

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дейдилар: “Қалбга, бирон яхши амални қилиб олайин, деган ўй келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин, деган каби ўйлар келишини “ворид” дейдилар.
“Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир мартта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши, дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир.
Аллоҳ таоло сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг, ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
👍26🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соҳта муҳтожлар!

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍24🔥43
СОХТА АМАЛЛАР

• Раҳбарлар, амалдорлар, бойлар қаршисида етти букилиб эҳтиром қиламиз;
• Лекин подшохларнинг Роббиси Аллоҳнинг ҳузурида, товуқ дон чўқигандек сажда қиламиз.

• Хорижга бориб, етти ёд бегона, ғайридин чол ёки кампирни кетини тозалаймиз;
• Лекин отамиз ва онамизга пайпоқ ҳам олиб бермаймиз.

• Артистни, футболчини кўрсак "думимизни ликиллатиб" ишини (бепул) битириб берамиз;
• Фақир қўшнимиз, қариндошимиз бўлган отахонни кўча бошигача элтиб қўйишга малолланамиз.

• Тазийқни, вақтни, ишни бахона қилиб масжид остонасини ҳатлаб ўтмаймиз;
• Ишимиз тушиб турадиган кишининг отаси-онаси ўлса, биринчи сафда намоз ўқиймиз.

• Ҳафталаб, ойлаб Бамдод намозига турмаймиз;
• Лекин қудамиз, нозик танишимиз наҳорга ошга айтган бўлса ухламасдан бўлса ҳам борамиз.

• Эҳтиёжманд эшик қоқса, дардимизни дастурхон қилиб, тақиллатгани учун афсуслантириб кузатамиз;
• Лекин тўйларимиз, ўтиришларимиз учун миллионлаб сочиб ташлаймиз.

• Соатлаб фейсбукда, телевизор, компютер қаршисида ётамиз.
• Лекин Тафсирлар, "Кифоя" ёки бирор китобни тўлиқ ўқимаганмиз.

• Мусулмон диёрлардаги муслим ва муслималарга ҳаёлан ёрдам кўрсатиб, тилда қаҳрамонликлар қиламиз;
• Ватандошимиз, ҳамюртимиз, қўшнимиз очликдан, дорисизликдан ўлиб кетса ҳам бепарво кузатамиз.

• Дўзахдан қўрқишимизни, ундан паноҳ беришини сўраймиз;
• Лекин етим ҳаққини хотиржам ҳазм қилиб ташлаймиз.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍31😢23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суҳбатнинг гули-ғийбат...ми?

Зўр видеоролик бўлибди.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍28🔥5😢1
Стрессдан чиқиш учун бир неча самарали усуллар мавжуд. Улардан баъзилари қуйидагича:

Медитация ва нафас олиш машқлари – Тинчланишга ёрдам бериши учун мунтазам равишда медитация қилиш ёки терең нафас олиш машқларини амалга ошириш мумкин. Бу руҳий ва жисмоний соғлиқ учун фойдали.

Физик машқлар – Спорт ёки ҳар қандай жисмоний фаолият стрессни камайтиришга ёрдам беради. Югуриш, йога ёки бошқа танадаги қийинчиликларни камайтиришга ёрдам берувчи машқлар муваффақиятли.

Организациялаш – Кун тартибини яратиш ва ишларнинг мақсадларини аниқлаш стрессни камайтиришга ёрдам беради. Маълум бир ишга эътиборни жалб қилиш, ортиқча фикрлашдан қочишга ёрдам беради.

Хобби ва қизиқишлар – Муҳим бўлган нарса билан шуғулланиш, масалан, китоб ўқиш, рассомлик, мусиқа ёки табиатда сайр қилиш, стрессни камайтиришга ёрдам беради.

Социализация – Яқинлар билан вақт ўтказиш, ҳиссиётларни ва фикрларни бўлишиш ҳамда яхши муҳитда бўлиш стрессни енгишга ёрдам беради.

Маслахатлашиш – Агар стресс кўпайса ва бошқариш қийин бўлса, психолог ёки психотерапевт билан маслаҳатлашишни ўйлаб кўриш лозим.

Ҳар кимнинг стрессга нисбатан реакцияси бошқача бўлиши мумкин, шунинг учун турли усулларни синаб кўриш ёрдам бериши мумкин.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍152🔥2
ИЧКУЁВЛИГИНИ СЕЗМАЁТГАН КУЁВЛАР!

Диний уламоларимиздан бири ҳикоя қилади:
«Бир куни шаҳар кўчаларидан бирида машинамда кетаётган эдим. Бир-иккита йигит қўл кўтарди, тўхтаб, уловимга миндириб кетаётганимизда улар ўзаро тўй можаролари тўғрисида гапириб қолди. Ўз-ўзидан мен ҳам суҳбатга қўшилиб:
— Ҳой, йигитча, уйланганмисиз, оилангиз борми? — дедим.
— Ҳа, уйланганимга бир ҳафта бўлди, — деди у.
— Ичкуёвмисиз? — деб сўрадим. У эса бир сапчиб тушиб:
— Нима деяпсиз? Худога шукр, ичкуёв эмасман, — деди.
Мен унга қарата:
— Эгнингиздаги костюм-шимни келин олиб берганми? Кўйлакни-чи? Ичкийимларингиз, ҳатто, оёғингиздаги туфлини ҳам келин олиб берган бўлса керак-а?
— Ҳа, шунақа… — деб жавоб берди.
Яна унга:
— Ҳозир уйингизга борсангиз, у ердаги барча жиҳозлар, кўрпа-тўшак, ётоқ учун диван, гилам, парда, идиш-товоқлар барчаси келин тарафдан келтирилган бўлса керак?
— Тўғри.
— Энди нима дейсиз, сиз ичкуёв бўлмасдан ким ичкуёв бўлиши мумкин? Ўзингизча, ичкуёв дегани фақагина келиннинг ота-онаси яшайдиган ҳовли-жойга бориб, улар билан бирга яшашга айтилади деб ўйлайсиз-да, а? — деб роса тушунтирдим…»
Бу ҳаётий воқеада кўпчиликка ёқмайдиган ёки тан олгиси келмайдиган бир ҳақиқат ўз ифодасини топган. Яқин ўтмишимизда «ичкуёв»лик ҳар қандай йигит учун ҳақорат, ор ҳисобланган. Мабодо, тақдир тақозоси ила маълум бир сабаб ва узрлар туфайли бирор йигит ичкуёв бўлиб оила қурса, тенгдошлари, улфат ва қавм-қариндош ичида бош кўтара олмас, унинг сўзнини ҳеч ким тингламас эди. Ваҳоланки, шариат нуқтаи назаридан қаралганда узрли ҳолатлар (келиннинг ота-онаси кекса бўлиб, қаровсиз қолиш хавфи бўлганда ёки куёв ўта камбағал ва ночор бўлганидан, келинни бошпана билан таъминлаш имкониятига эга бўлмаганида ва яна бундан ташқари баъзи ҳолатлар)да ичкуёв бўлиш ҳеч қандай айб эмас.
Ҳозир эса суратан ичкуёв бўлмаса ҳам маънан ва ҳақиқатан ҳар тарафлама ичкуёвлик кундан­-кунга «йигитлар» ичида урф, ҳаттоки фахрланиш, бир-бирларига мақтаниш воситаси бўлиб қолмоқда. Уйлфатчилик қилиб ўтирган ёшларнинг суҳбатига бир қулоқ тутсангиз бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Бир йигит: «Устимдаги пиджакни қайнонам қанча пулга олиб берганини биласанми, туфлини-чи? Яқинда машина ҳам ­олиб бермоқчи», деса, иккинчиси: «Менинг қайнотам ёғли ишга жойлаб қўйди», дейди.
Бунга ўхшаган «фахрланиш»ларнинг чеки йўқ. Юришлари эса оламни бузади. Агар уларнинг ичида бирортаси тақдир тақозоси билан ичкуёв бўлиб ҳаёт кечираётган бўлса, улфатларига худо беради. Ҳар бир ўтириш, йиғилишдаги асосий мавзу ва нишон айнан ўша ичкуёв бўлади. Ўзларининг ҳолатлари қай даражада эканини эса ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ҳозирги кундаги аксарият оила қураётган йигитлар ҳақиқий маънода ичкуёвлардир. Лекин ўзлари буни сезмайди ёки сезса ҳам тан олмайди. Чунки ичкуёв тўғрисида уларнинг тор ва юзаки тушунчаси бор. Бу ҳақда айтиб ўтдик. Ана шундай тушунчада юрганлиги учун ҳам бундай эрларнинг хотинлари кўпинча итоат этмайди. Чунки эрнинг тили қисиқ, уйдаги жиҳозлардан тортиб, миниб юрган уловигача келин тарафдан келган.
Одатда баъзи келинлар ўзи тушган хонадон эгаларини ҳар тарафлама қўлга олиш, уларга ўз ҳукм ва инжиқликларини ўтказиш ва яна қандайдир бошқа мақсадларини амалга ошириш учун ҳам мазкур харажатларнинг ҳаммасини ўз зиммасига олади. Бу келажакда ўз самарасини бериб, келиннинг тилини узун қилади. Халқимиз «Еган оғиз уялар» деганидек, куёвбола ва унинг ота-онаси келин нима деса, шунга кўнадиган бўлиб қолади. Бирон нарса деб хотинга танбеҳ бериб, унга таъсир ўтказай деса, тили қисиқ, ҳаттоки хотини ажрашаман деб харшаша қилиб қолишидан қўрқади. Чунки бундай бойвучча хотиндан ажралса, ўзи ялонғоч, уйи бўшаб қолади, куёвбола эса эгаллаб турган мансабидан ҳам айрилади. Айтинг-чи, мана шундай «йигитча»лар ҳақиқий ичкуёв эмасми? Уларни бундан бошқа нима деб эълон қилиш мумкин.

"Куёв"ларимиз тафаккур қилиишсин!

@Tafakkur3
👍50😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шифокор Аслиддин Абдуназаров: "Бугун овқатдан кўра кўпроқ дори истеъмол қиляпмиз. Аҳоли дориларга "ўтирғизилмоқда".

"Гриппга қарши шифокорлар томонидан тавсия этилаётган "Анаферон", "Веферон", "Генеферон", "Имудон" сингари дориларнинг самараси "ноль"га тенг. Энг қизиғи, бу дорилар ишлаб чиқариладиган Россиянинг ўзида ҳам бу препаратдан фойдаланишмайди. Бизга эса тонналаб экспорт қилинмоқда." Шифокорни бу борадаги фикрларини эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍26👏41🙏1
Forwarded from Tafakkur egalari
#Психофакт

Психологияда “қисқичбақа савати” синдроми деган тушунча бор. Мазкур синдормни тушинтириш учун ҳатто ўзига хос ҳикоя ҳам бор.

“Соҳил бўйида сайр қилиб юрган бир одам балиқ тутиб турган балиқчининг олдидан ўтиб кетаётиб бир сават тўлиб турган қисқичбақаларга кўзи тушади, қисқичбақалар жуда кўп эмиш-у, лекин саватдан чиқиб кета олишмас эмиш. Саватнинг оғзи очиқ, лекин бирорта ҳам қисқичбақа саватдан чиқиб кетолмаганини кўради.

Ҳайратланган ҳалиги одам балиқчидан сўрайди, “бу қисқичбақалар саватдан чиқиб қочиб кетишидан қўрқмайсизми?”.

“Йўқ, асло, чунки бирорта қисқичбақа олдинга интилиши билан пастдагилари уни пастга тортади ва бир-бирининг кўтарилишига йўл қўймайди.”

Афсуски, мазкур синдормни инсонлар жамиятида ҳам кузатилади. Одамлар қисқичбақалар сингари бир-бирининг ўзидан юқорилаб кетишига йўл қўймаслик пайида бўладилар. Бундай синдром кенг тарқалган жамиятлар тарққиётдан ортда қоладилар, қолоқлашиб борадилар. Якуни эса маҳзунлидир.

Тафаккур қилайлик!

Сухроб Хидиров.

@Tafakkur3
👍44😢92🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана бўлар экан-ку?

Бир гуруҳ кўнгиллилар ёшлар орасида маънавий бузуқлик, савиясизлик, турли гедонистик контентларни ё билиб, ё билмай тайёрлаётган ва тарқатаётганларни яхшигина фош қилибди.

Виждони уйғоқ, ақли теран, илмли, дунёқараши кенг юртимиз фуқароларини ушбу роликни кўриб тафаккур қилишларини тавсия қиламиз!

Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маънавий экспертиза" экспертлари гуруҳи хулосасидан.

Социолог, Сухроб Хидиров.

@Tafakkur3
👍28🔥4👏21👎1😢1
Кун ҳақиқати.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🤣37👍9😢73😭2🤩1
Ота қаттиқ чарчаган эди. Ухлашни хоҳлади ва болалари ўртасида беллашув ташкиллаштирди — вазифа унинг ухлаб ётганини чизиш. Улар отасининг расмини бир неча соат давомида чизишди, натижада ота маза қилиб, ухлаб олди...

Тарбияда баъзан айёрликлар қўл келади. Ота бўлиш бу масъулятдир. Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍72🥰81
2025/07/13 15:56:50
Back to Top
HTML Embed Code: