Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#birdamjamiyat

Европанинг қоқ марказида учрашиб қолган икки ўзбек — икки ватандош, икки қалб. Улар ўзаро бегуноҳ табассум, самимий гап-сўз ва фақат бизга хос бўлган қадриятлар билан бир-бирига меҳр улашмоқда. Ўзбекона бирдамлик, ёрдамга тайёрлик ва қувончни бўлишиш туйғулари уларнинг муомаласида акс этмоқда.

Шуни унутмайлик: миллатнинг ёмони бўлмайди — ёмон феълли инсонлар ҳар қайси миллатда учрайди. Аммо эзгу фазилатларни улуғлайдиган, қувончни ўртоқлашадиган, бир-бирига елкадош бўладиган инсонлар миллатнинг юраги ва келажагидир.

Миллатимиздан мана шундай инсонлар кўпаяверсин! Уларни кўриб, фахрланайлик. Уларнинг юзида ўзлигимизни кўрайлик.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍288🔥8👏2💯1
Ибратли интиҳо

Мўътабар деган исм кам учрайди. Хар ҳолда олдинлари жуда кам эди. Онам ўз исмлари ҳақида гап кетганида "Менинг исмимни бобом ҳаж зиёратига борганда топиб келган" дейдилар. Мавриди келганида ўша бобомиз хақида айтиб бергандилар.

Исмлари Боййигит бўлган экан. Фарғонанинг Олтиариқ туманидан бундан юз йиллар олдин Ҳаж зиёратига кетган эканлар. Шу кетиш бўйича бир неча йиллардан сўнг қайтибди. Кейинчалик билишларича етти йил ўша ерда мешкоблик қилиб, зам-зам сувини юқори қаватдаги ҳожиларга тошиш билан шуғулланган экан. Етти йил деганда "Менинг оилам бор эди, фарзандларимни исми нима эди" деб ўйлаб, энди қайтиш фурсати етибди деб ватанган қайтган эканлар.
Онам айтади:
- Бобомнинг мазаси қочиб қолган вақт. Оғир ётганида домла дўстлари келиб "Ёсин"ни ўқиб дам солишди. 
Ўша вақтда ҳаммани хайрон қолдирган воқеа юз берибди. Анча вақт беҳуш ётган киши бирдан ўтирибти-да, хаёлан қўлига сув қуйиб таҳорат олгандай бўлибди. Икки қўлини ювиб, бетига "сув" тортиб, бошларига масҳ ургандай қўлларини юбориб, сўнг елкага хуржунни осгандай ҳаракат қилибдида ёнбошлаб жон таслим қилибди. Бу воқеани кўриб турганлар "ҳожи ота ҳажга қайтиб кетдилар" деган экан.

Онам айтади: 
- Жанозадан кейин онам зиёрат учун тупроқ бошига бормоқчи бўлибди. Қабристон эшигидан кираман деса дарвоза олдида катта ит турибди экан, ўтказмабди. Сўнг бошқа эшикдан кираман деб айланиб келса у ерда ҳам катта ит турибди экан. Йиғлаб-йиғлаб қабристон дарвозасининг олдида дуо қилиб уйга қайтган экан. Ўша куни онамнинг тушига бобом кирибди. Кулиб туриб: "Эҳ қизима, мени кўргани оввора бўлиб келдингизми, ахир мен бу ерларда эмасманку, оввора бўлиб ўтирманг, қизим. Хоҳлаган жойингизда дуо қилсангиз ҳам менга етиб келади", деган эканлар.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
31😢18👍3🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Нимага бизда қизларнинг сочини 18 ёшгача майда қилиб ўриб, 18 ёшдан кейин ўришмаган?

Жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
14👍13🔥2👏1😇1
Мустажаб дуо.

Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолдилар. Шу онда унга ўгирилиб:
– Эй бола! Ҳаққимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – дедилар. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири гўдакдан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан дуо қилишини сўраяпман, чунки у балоғат ёшига етмаган. Ҳали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, – деб жавоб қилдилар.

Болажонларга дуо қилишни ўргатинг, уларнинг дуоси мустажабдир!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍2011😇9🔥4🥰1👏1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#birdamjamiyat

Буюк Амир Темур ҳақидаги иккита йирик асар муаллифи, афсонавий Ялла гуруҳи куйлаган "Шахрисабз", "Голубые купала" қўшиқларининг шеъри муаллифи, Ёзувчи, рассом ва саёҳатчи Евгений Березиковнинг ажойиб интервьюсини албатта кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🔥145👍5🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда иккинчи яҳудийлар давлати борлиги ҳақида эшитганмисиз?

Агар билмасангиз видеони кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
😱19🤯5😡41👍1🤝1
Қизил билан текширсанг, ажрашаман!

Ҳеч хаёлингизга келганми, мактабда дафтарни қизил ручкада текшириш, ажралишлар сонига таъсир қиладиган омиллардан бири экан, бизнинг шароитимизда бу муҳим омиллардан бири ҳам дейишимиз мумкин.

Қанақасига бундай бўлиши мумкинлиги тўғрисида олдин ҳам ёзган эдим, лекин янада тушунарлироқ бўлиши учун бугун шу мавзу ҳақида мисолларда икки оғиз гапириб бераман!

Инсон зоти биологик мавжудот, биз доимо ўрганамиз, янгиликлар яратамиз, интиламиз ва ривожланамиз. Ана шу хусусиятимиз билан биз ҳайвонот оламидан ажралиб турамиз, лекин ҳайвонот оламида ҳам биз ҳавас қилгулик одат бор, ҳайвонлар бир-бирининг хатосини қизил ручка билан ниқтаб кўрсата олмайди.

Энди бир эслаб кўринг, мактаб давримизда, ўқитувчимиз дафтар қизил ручкада текширар эди тўғрими? Ҳатто шундай бўлганки, бир пайт хато қилган пайтимда, ўқитувчимнинг қизил ручкаси қолиб кетган эди ва “бугун қизил ручкам қолиб кетибди, синф дафтарларингизни уйга олиб кетиб текшириб келаман”, деб айтган эди.

Бўлса, бордир, шу қизил ручка қанақа қилиб ажралишга сабаб бўлиши мумкин деб сўрашингиз мумкин, айнан шу ҳолат бола онгида фақат хатоларга эътибор бериш кераклигини, тўғри ёзилган нарсаларга унча эътибор бермаса ҳам бўлади деган ғояни шакллантирар экан, эътибор берганмисиз, бизнинг амалдорларга бирор мансаб топширилса, дарҳол эски амалдорнинг хатосини топиб ўзини кўрсатиш устида ишлайди, бу ҳам ўша “қизил ручка” принципининг асорати, ёшлигимиздан фақат хатолар устида ишлаймиз, яхши қилинган ишлардан эса кўз юмиб ўтиб кетаверамиз, эски кундалик дафтаримни очиб қарасангиз, унда хатолар устида ишлаш деган мавзуларга ҳам кўзингиз тушади.

Ана энди “қизил ручка” принципи рўзғорда қандай ўрин эгаллайди, биринчи навбатда янги турмуш қурган ёшлар ва албатта катталар хато топиш ишлари билан банд бўлишади, масалан, янги тушган келиннинг тонг саҳар 5 да кўчани супурмабди, маҳалладаги оқсоқолга салом бермай ўтиб кетибди, келинсалом қилганда куёвнинг катта аммасига салом бериш эсидан чиқиб қолибди деган бемаъни гап-cўзлар қулоғимизга чалиниб қолади.

Лекин маҳаллага янги тушган келин палон чет тилини яхши билар экан, фалон спорт бўйича чемпион экан ёки яқинда фалон мамлакатдаги математика олимпиадасида ўқувчилари олтин олишибди деган гаплар жуда ҳам бизга ёқавермайди. Чунки биз ёшлигимиздан хатолар устида ишлаганмиз, хатоларга алоҳида урғу бериб келганмиз. Натижада бизнинг миямизда хато топиш учун алоҳида ҳужайра пайдо бўлиб биз уни йиллар давомида каттартириб ривожлантириб борамиз.

Лондонда яҳудийларнинг бир мактабида бўлган эдим, уларда барча дафтарлар ўқувчи қандай ручкада ёзган бўлса, ўша ручкада текширилар экан ва биринчи навбатда тўғри ёзилган сўз ёки мисолга эътибор берилар экан, масалан ўқувчи 210 та сўздан иборат диктант ёзди, ўқитувчи уни текшириб, 18 та хато топди, ўқитувчи хатоларга эмас, тўғри ёзилган сўзларга эътибор берар экан ва 18 та хато эмас, балки 192 та тўғри сўз деб ёзар экан.

Бу билан улар болага кейинчалик хатолардан тўғри хулоса чиқаришга имкон берар экан. Бу эса аста-секин болада яхши нарсаларга кўпроқ эътибор бериш керак деган одатни шакллантирар экан.

Шунинг учун ўқувчилар дафтарини қизил ручкада текшириб уларда хато топиш одатини шакллантиришимиз келажакда унинг ҳаётига салбий таъсир қилиши мумкин.

Тафаккур қилиш қийин-а?

@Tafakkur3
🔥3115👍12👏7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Айни дамда юртимиз Олий таълим муассасаларида давлат аттестацияси имтиҳонлари авжида.

имтиҳон топшириш жараёни эса тахминан видеодагидек ҳолатда.

Видеони тарқатманг, тағин талабалар тафаккур қилиб юришмасин! 😉😁

@Tafakkur3
🤣31😁2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiruhiyat

Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассисларини эплаб бўлмай қолди. Марказ ижодкорлари томонидан яратилган навбатдаги шедевр "Худойи" қисқа метражли фильм интернетнинг ўзбек сегментида яшин тезлигида тарқалмоқда.

Ҳар бир миллатнинг келажаги — унинг фарзандлари билан белгиланади. Фарзанд эса фақат илм, тарбия ва ҳақиқий қадриятлар орқали улғайса, миллат ҳам юксалади.

Биз кўпинча “бобом илмли бўлган, момом оқила бўлган” деб фахрланамиз. Лекин шу меросни давом эттирмасак, бу сўзлар фақат тарихга айланади. Ифтихор – масъулият демак. Агар фарзандимизни илмга етакламасак, келажакда ўзгариш бўлмайди.

Тўйлар, модалар, қимматбаҳо буюмлар вақтинчалик. Илм эса абадий сармоя. Бугун фарзандимизга телефон олиб беряпмиз, лекин уни китобга етаклаяпмизми? Саволларига жавоб беряпмизми? Уни эшитяпмизми?

“Худойи” ролиги айнан шуни кўрсатади — бир бола орқали бутун авлоднинг тақдирига назар ташланади. Илмдан юз ўгирган фарзанд – жамиятнинг йўқотишидир.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍17❤‍🔥147👏2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқ сув омбори атрофида қилинаётган лойиҳалардан эко-фаоллар норози. Масъуллар эътибор қаратиши керак деб ўйлайман!

@adolat_kuychisi
💯33🔥71👍1
Гўзал тарбия

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:

- Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
- Ҳа.
- Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
- Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан нахл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтихон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бакара сурасини сўрадим. У Бакара сурасини ўқий бошлади. Болакай сўраларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.

- Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
- Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим. 
У суннатга ергашган одамга ўҳшамас эди.
У мени хайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаятганингиз кўриниб турибди. Хозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири ҚУРЪОНни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим "Амма" қисмини ёдлаган.

- Қандай қилиб?
- Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.

Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.

Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл мана шудир!

Миллат саодати аёллар қўлида. Тафаккур қилпйлик!

@Tafakkur3
28🔥23👍11😢2🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий идрокнинг ўзбек сегментига мурожаати.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍29🔥4
Тадқиқотларга кўра:

"Baby Boomers" (1946–1964) Энг кўп алкогол истеъмол қилган авлод. Улар 1980–2000 й-да фаол истеъмолчи бўлган. Алкоголь ижтимоий меъёр саналган даврда ўсган, кино ва реклама таъсири катта бўлган.

"X" авлод (1965–1980) Истеъмол даражаси юқори, сал пасайган. Стресс ва иш босими билан боғлиқ ичиш ҳолатлари кўп учрайди.

"Millennials" (1981–1996) ва "Z" (1997–2012) Истеъмол даражаси кескин камайган.

Сабаби: соғлом турмуш тарзи, ижтимоий тармоқдаги имиж, онглиликнинг ошиши, альтернатив маҳсулотлар (энергетик ичимликлар, CBD ва б.).

Алкогол истеъмоли энг юқори. Франция, Германия, Чехия, Ирландия ва Россиядир. Baby Boomers ва "X" ҳануз энг фаол алкашлар ҳисобланади. Миллениаллар ва “Z” авлод орасида алкоголь истеъмоли 25–30% камайган.

Хуллас, ёшлар онгли равишда алкоголдан воз кечмоқда.

1-видеода ғарбдаги клубларда алкоголь ўрнига қаҳва ичиб, рақс тушиб, ҳордиқ чиқараётган “Z” авлод, 2 ва 3 видеоларда эса Baby Boomers.

Арақфурушлар тафаккур қилишсин!

Социолог Сухроб Хидиров.

@Tafakkur3
13👍7
АЙНИ КУНЛАРДА ЭРОНДА

1-фото. Таксидаги ёзув:
«Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик. Қайси ва қайси жойдан бўлмасин бемалол қўнғироқ қилаверинг. Шифохонага бепул элтиб қўяман»

2-фото. Қум шаҳридаги мевалар растасидаги ёзув:
«Мамлакатимизда айни дамларда кечаётган сабаб дўконимиздаги мевалар ўзининг нархида сотилади. Умид қиламизки, бу кунларни биргаликда енгиб ўтамиз...»

3-фото. Ноннвойхонада осиб қўйилган плакатдаги ёзув:
«Шу суратдаги шерюрак хонимнинг (телебошловчи) саломатлиги учун бугун нонлар текин...»

4-фото. Эронда юзага келган бензин тақчиллиги сабаб юзага келган узундан-узоқ навбатда турган ҳайдовчиларга бепул тарвуз тарқатилмоқда.

Ана шунақа. Кўпинча оғир пайтлар миллат, халқни меҳр-оқибат ила бирлаштиради...
Манба: AdolatFarzandi

Халқ бошига оғир кун тушганида фақат ўзини, ўз нафсини ўйлайдиган айрим манқуртлар тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
👍6814🔥10🥰3🏆2
#birdamjamiyat
#maromiylik

Нима учун кўплаб бойлар оддий кийим кийиб, лекин қиммат машиналар ҳайдашади?

Дастлаб қараганда, бу мантиқсиздек кўринади: 300 минг долларлик машина ва 7 долларлик оқ футболка!
Лекин кўпчилик билмайдиган бир сир бор: бойлар қиладиган ҳамма нарса ҳисобланган сигнал. Сизни ҳайратда қолдириш учун эмас, балки қарашларни бошқариш учундир.

Бойлар орасида "минимализм" урф бўлиб кетган. Масалан, Марк Цуcкерберг деярли доим оддий кулранг футболка кияди. У шундай дейди: "Кийим танлашга вақт сарфламайман, энергиямни муҳим қарорлар учун сақлайман."

Бойлар орасида шундай қараш бор: қанчалик бой бўлсанг, шунча кам логотип кўрсат. Бу "quiet luxury" (тинч ҳашамат) деб аталади. Шунинг учун, Loro Piana, Brunello Cucinelli каби брендлар логотипларни яширин қилади - фақат биладиганлар билади!

Баъзи мамлакатларда (масалан, АҚШда), оддий кийим кийиб ҳашаматли машина ҳайдаш "профессионал ютуқ" рамзи сифатида қабул қилинади. Аммо Жанубий-Шарқий Осиё давлатларида эса бойлар ҳам кийим билан, ҳам машина билан кўрсатишни ёқтиради.

Машина эса оддий кийимлардан фарқли ўлароқ, оммага сигнал беради. Масалан, Lamborghini ёки Bentley ҳайдаш шунчаки қулайлик эмас, балки "мен бунга эришдим" деган очиқ сигнал. Машина — бу кўча саҳнасидаги театр!

Хўш, Ўзбекистонда вазият қандай?

Афсуски, бизда ҳали ҳам кўпчилик учун брендлар, телефонлар, рақамлар — мақом рамзи ҳисобланади. Масалан, Gentra ҳайдаётган одамга бошқача қарашади. “Зўр рақам” керак — ҳурмат учун. Бироқ бу ниманинг белгиси?
Бу нафс ва ижтимоий тан олишга бўлган эҳтиёжнинг белгиси, ундан бошқа нарса эмас. Кўпинча — жамият учун фойдали иш қилмаган одам, пулни “кўрсатиш” учун ишлатади.

Аммо, умид бор. Бугун ёшларимизда функционал фикрлаш шаклланяпти. Эндиликда улар учун сифат, қулайлик, вақт қадри, мақсад — муҳимроқ. Бу ҳолатни Цуккербергча ёндашув дейиш мумкин. Юртимизда бундай ёшлар кўпаяр экан, миллатнинг фикрлаш даражаси ҳам ўсади. Айни шу қатламни биз минимализим, исрофдан хазар, даб-дабага нафрат руҳиятида тарбиялаб, миллатнинг минг йиллик иллат ва "қадриятларининг" ворисийлигига чек қўйишимиз мумкин!

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров.

@Tafakkur3
👍249🔥8🥰1
2025/07/13 12:38:23
Back to Top
HTML Embed Code: