tgoop.com/Tanqid_va_Taxlil_1/8363
Last Update:
#Мурожаат #Таҳрирсиз
Ассалому алайкум. Ишларингизга омад тилаган холатда қуйидагиларни маълум қиламан:
2023 йил 09 чи декабрь куни шу каналга мурожаат йўлаган эдик.
Мурожатимиз мазмуни, Олтинкўл туманини Жалабек деган, аслида Андижон шахарни бир чеккасида жойлашган, аросатда қолган жойни Уйгур МФЙ ўрамидаги Мухандислар кўчасига суюлтирилган (пропан) газ етказиб берилмаётганиги юзасидан эди.
Доимо хар қандай мурожаатларга жавоб беришга шай (фақат ёзувларда, амалда эмас) турадиган Андижон шахаргаз ва Олтинкўл тумангаз мутассадилар шу кунни ўзида ўрганиш ва изланишлар олиб бориб, мурожаатда кўрсатилган худудга, оралиқ давр 41 кунни рўкач қилишиб, 14 чи декабрдан сўнг суюлтирилган газ етказиб берилишини баралла вада беришган эди.
Мана бугун 20 чи декабрь ўтдики ўша суюлтирилган газдан дарак йўқ.
Муаммони илтимос шу тахрирсиз ёритиб берсангизлар, шоядки шу масала хам хал этилса деб умид қиламиз.
Бунака масалаларни ижтимоий тармоқсиз, хоким ёрдамчисига айтиб хал қилдириш менимча қоғозда бўлса керак.
Бу худудни хоким ёрдамчисини ит хам танимаса керак, ёки аксинча хоким ёрдамчиси бунака худуди борлигини билмаса хам керак!
-дейилмоқда хабарда
«Танқид ва Таҳлил» ✓
BY Танқид ва Таҳлил

Share with your friend now:
tgoop.com/Tanqid_va_Taxlil_1/8363