tgoop.com/Tarixaudiokurs/632
Last Update:
#бурчактарихи
Император Син Ши Хуанди армияси
1974 йилда Сиань шаҳри яқинидан минглаб сополдан ясалган аскарлар армияси топилди. Улар император қабрининг ёнида жойлашган бўлиб, қадимги хитойликларнинг эътиқодларига кўра, олий ҳукмдорни нариги дунёда қўриқлашлари керак эди. Ушбу армия 8100 га яқин сопол жангчи ва отлардан иборат эди. Ҳайкалларидан ташқари у ердан ўн минглаб турли хилдаги бронза қуроллар ҳам топилган.
Мазкур сопол аскарлар ва қурол-яроғлар Хитойни ягона давлатга бирлаштирган ва Буюк Хитой девори қурилишини бошлаб берган Син сулоласининг биринчи императори Син Ши Хуанди билан бирга милоддан аввалги 210-209 йилларда ер остига кўмилган.
Хитой тарихшуносларининг қайд этишларича, император қабрининг қурилиши милоддан аввалги 246 йилда, яъни 13 ёшли Ши Хуанди ҳукмронлигининг иккинчи йилида бошлаб юборилган. Режага кўра, ҳайкаллар вафотидан кейин унга худди тириклик давридагидек доимо ҳамроҳ бўлиши ва нариги дунёдаги жангларида ҳам қатнашишлари керак эди.
©️burchakostida
👉@Tarixaudiokurs👈
BY TARIX АUDIOKURS
Share with your friend now:
tgoop.com/Tarixaudiokurs/632