tgoop.com/Uzpharm_agency/10677
Last Update:
#Ўзбекистон #Ҳиндистон #АҚШ #БуюкБритания #ЖанубийКорея #Венгрия #Фармацевтика #Университет #халқаро #конференцияси
“International Conference on Pharmaceutics and Life Sciences: Frontiers of Research and Education (ICPL-2024)” халқаро конференцияси
7-8 ноябрь кунлари Фармацевтика техник университети, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида “International Conference on Pharmaceutics and Life Sciences: Frontiers of Research and Education (ICPL-2024)” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда фармацевтика ва ҳаёт фанлари соҳасидаги замонавий илмий-тадқиқотлар ва таълим йўналишларини муҳокама қилинади.
Конференцияда турли давлатлардан, жумладан Ҳиндистон, АҚШ, Жанубий Корея ва Венгриядан келган нуфузли олимлар ўз илмий ишларини тақдим этадилар. 2 кун давомида конференцияда 65 га яқин олимлар ўз маърузалари билан қатнашиши кутилмоқда.
Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у маҳаллий ва халқаро экспертлар ўртасида тажриба алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда илмий тадқиқотларни ривожлантириш учун майдонча бўлиб хизмат қилади. Иштирокчилар конференция давомида етакчи мутахассислардан маслаҳат ва билим олиш имконига эга бўладилар.