tgoop.com/Uzpharm_agency/10707
Create:
Last Update:
Last Update:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг "Ind-Swift Ltd" компанияси вакиллари билан учрашди
Учрашув давомида "Ind-Swift Ltd" компанияси томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган, қаттиқ турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолиятини ҳамкорликда қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.
Маҳаллий талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, инновацион дори воситаларини ишлаб чиқариш, жумладан, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни тайёрлаш имкониятлари таҳлил қилинди. Ушбу лойиҳа маҳаллий фармацевтика саноати салоҳиятини ошириш ва ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган.