tgoop.com/Uzpharm_agency/10717
Last Update:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва аҳоли билан боғлиқ глобал амалиёт раҳбари Рекхи Менон ҳоним бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Учрашувда фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, илмий институтларни такомиллаштириш, шунингдек, соҳани ривожлантириш учун самарали экотизимларни яратишга эътибор қаратилди. Мамлакатимизда фармацевтика саноатини мустаҳкамлаш ва илмий-ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришга қаратилган стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун техник ва эксплуатацион ёрдам кўрсатиш механизмлари муҳокама қилинди.
Томонлар фармацевтика саноатининг стратегик устувор йўналишларини амалга ошириш доирасида келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар. Минтақа фармацевтика саноатини барқарор ривожлантириш имконини берадиган тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.