tgoop.com/Uzpharm_agency/10955
Last Update:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Family Day" - Қалбларни қувончга тўлдирган унутилмас байрам!
26 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўз ходимларининг оилалари учун ўзгача бир муҳитда "Family Day" – Оила куни байрамини ташкил этди. Бу тадбирнинг энг ёрқин жиҳати шундаки, унда агентлик ходимларининг кичкинтой фарзандлари фаол иштирок этишди.
Байрам арафасида ташкил этилган ушбу тадбир болажонларнинг юзларида табассум, қалбларида эса чексиз қувонч уйғотди. Байрамнинг асосий қаҳрамонлари - Қорбобо ва Қорқизнинг шодон чиқишлари, янги йил қўшиқлари ва ўйинлари кичкинтойларга унутилмас дақиқаларни туҳфа этди.
Тадбир давомида болажонлар турли хил ўйинларда иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Қорбобо ва Қорқиз билан биргаликда ўйнаган ўйинлар болаларга байрамона кайфият бағишлади. Болажонлар томонидан ижро этилган шеърлар ва қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ берди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ушбу байрамни ташкил этишдан мақсади, ўз ходимларига ва уларнинг оилаларига бўлган эътиборини яна бир бор намоён этишдир. Шунингдек, келажагимиз бўлган болажонларга ота-оналарининг иш жойи, жараёнлари билан таништириб мотивация беришдир.
"Family Day" барча учун янги йил олдидан қувончли ва эсда қоларли воқеа бўлиб қолди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
BY Uzpharmagency
Share with your friend now:
tgoop.com/Uzpharm_agency/10955