📌 “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери МДҲ ҳудудидан "GCC Global Cosmetics Cluster"га биринчи аъзо бўлди
🔴 Париж, 2025 йил 16 октябрь куни “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери глобал ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида "Global Cosmetics Cluster (GCC)" халқаро тармоғига расман аъзо бўлиш бўйича шартнома имзолади. Бу - Ўзбекистоннинг МДҲ ҳудудидан мазкур тармоққа қўшилган илк кластер ҳисобланади.
❗️ "Global Cosmetics Cluster" - дунё бўйлаб косметика, атир (парфюмерия) ва терини парвариш қилиш соҳаларида фаолият юритаётган кластерлар ҳамда ташкилотларни бирлаштирувчи халқаро тармоқдир. Ҳозирда GCC тармоғида 17 та кластер фаолият олиб бормоқда. Улар орасида Португалия (AEBB / Cosmetic Cluster Portugal), Испания (Beauty Cluster), Италия (Polo della Cosmesi), Япония (Japan Cosmetic Center, JCC) ва Жанубий Корея (IBITA) каби мамлакатлар кластерлари мавжуд.
✅ Аъзо кластерлар ўртасида инновация ва тажриба алмашинуви, илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик, стартапларни қўллаб-қувватлаш, бозорлар ўртасида интеграцияни таъминлаш ҳамда халқаро савдо миссияларини ташкил этиш каби кенг имкониятлар яратилади.
✅ Ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, томонлар 2026 йил апрель ойи якунида “Cosmetic Valley” раҳбарлигида француз косметика компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширишга келишиб олдилар. Ташриф доирасида B2B учрашувлар, илмий форумлар ва ҳамкорлик битимларини имзолаш тадбирлари режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси "GCC"нинг умумий йиғилишида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери фаолияти, илмий салоҳияти ва истиқболли лойиҳалари билан таништирилди.
✅ Мазкур аъзолик “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ва Ўзбекистон косметика саноати учун янги технологиялар, ҳамкорлик имкониятлари, инвестициялар ҳамда халқаро бозорларга чиқиш йўлларини очиб беради. Шу тариқа, республика инновацион косметика ва биотехнология йўналишларидаги ютуқларини жаҳон ҳамжамияти билан янада яқинроқ боғлаш сари муҳим қадам ташламоқда. На русском | In English

Administrators How to create a business channel on Telegram? (Tutorial) How to Create a Private or Public Channel on Telegram? Deputy District Judge Peter Hui sentenced computer technician Ng Man-ho on Thursday, a month after the 27-year-old, who ran a Telegram group called SUCK Channel, was found guilty of seven charges of conspiring to incite others to commit illegal acts during the 2019 extradition bill protests and subsequent months. “Hey degen, are you stressed? Just let it all out,” he wrote, along with a link to join the group.
from us