📌 Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Тошкент фармацевтика институти ташаббуси билан ташкил этилган “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги VI халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди.
✅ Агентлик директори ўз нутқида жорий йилда соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш йўналишларида қўлга киритилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.
✅ Пойтахтимиздаги “Radisson Blu” меҳмонхонасида бўлиб ўтган мазкур нуфузли анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари, шунингдек, Туркия, Дания, Корея, Хитой, Россия, Белорусия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган етакчи олимлар иштирок этди.
✅ Анжуман доирасида иштирокчилар фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича янги стратегиялар, илмий-тадқиқот ишларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг замонавий ёндашувларини муҳокама қилдилар.
На русском |
In EnglishWebsite | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin