Telegram Web
📌 Фармагентликда Хитойнинг "Zhendong Group" компанияси вакиллари билан учрашув

🔴 2025 йил 8 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитойнинг "Zhendong Group" фармацевтика компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда "Zhendong Group" вакиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қизиқиш билдирди. Хусусан, офталмологик дори воситалари, фаол фармацевтик субстанциялар (АПИ), тиш пастаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, дори шаклларини ишлаб чиқиш ва биоэквивалент тадқиқотлар (CРО/БЕ) ўтказиш марказини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда экологик стандартлар, технологик жиҳозлаш, тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш, ички бозорда маҳсулотларнинг оммабоплигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат якунида томонлар ўзаро ахборот алмашинуви ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
Forwarded from PTU Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
PTUda katta imtiyoz!

Hurmatli abituriyentlar!

Agar siz 2025-yil 31-iyulga qadar ta’lim shartnomasini rasmiylashtirib, to‘lovni amalga oshirsangiz, kontrakt summasining 25 foizi miqdorida chegirma olasiz!

Bu – siz uchun davlat universitetida sifatli xalqaro ta’limga arzonroq va tezroq qadam qo'yish uchun imkoniyat!

📞 Savollar bo‘yicha: 559000500
✍️ Telegram bot: @ptuuz_bot
📍 Manzil: PTU qabul komissiyasi,Tashkent Pharma Park

📆 Ogohlantiramiz – joylar soni cheklangan!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2
📌 Фармагентликда Кореянинг «DK Consulting» компанияси билан учрашув

🔴 2025 йил 9 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва “DK Consulting” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “DK Consulting” компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида замонавий фармацевтика ишлаб чиқариш объектини барпо этиш бўйича режалари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари лойиҳа доирасида архитектура, дизайн ва қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга оширишни режалаштираётгани ва қурилиш жараёнини жорий йилнинг охирида бошлаш ниятида эканликларини билдирдилар.

Агентлик директори ўз навбатида, лойиҳа бўйича барча зарур идоравий келишувларни амалга оширишда, қурилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини миллий ва халқаро талаблар, жумладан, GMP ва EU-GMP стандартларига мувофиқлигини таъминлашда техник ва институционал ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Ҳозирги вақтда лойиҳа бўйича ишлар белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда ва ҳеч қандай кечикишлар мавжуд эмаслиги таъкидланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⚠️ Диққат эълон!

🔴 Жорий йилнинг 10 июль куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/87817070216?pwd=hbNB4rbBdcGkZIM8F5rnw1aLTFmTTb.1

Идентификатор конференции: 878 1707 0216
Код доступа: 900616

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 “Zhendong Group” компанияси вакиллари Тошкент вилоятидаги фармацевтик ҳудудларга ташриф буюришди

🔴 2025 йил 8 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган расмий учрашув доирасида Хитойнинг “Zhendong Group” компанияси делегацияси Тошкент вилоятидаги қатор фармацевтик ҳудудларга ташриф буюрди.

Хусусан, меҳмонлар Бўстонлиқ Фарм ва Паркент Фарм ҳудудларига бориб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдилар.

Ташриф чоғида “Zhendong Group” компанияси вакилларига маҳаллийлаштирилган дори воситалари, фаол фармацевтик субстанциялар, лаборатория ва тадқиқот марказлари фаолияти, ҳамда маҳаллий бозор эҳтиёжларига мос маҳсулот турлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзолари Ўзбекистондаги фармацевтика секторидаги кенг имкониятларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни амалий лойиҳалар орқали давом эттиришга қизиқиш билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
⚠️ Диққат!
Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи тадбиркорлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 майдаги “Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли Қарори билан дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини янада самарали ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.

Ушбу қарорнинг 3-а бандига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб, импорт қилувчи ташкилотлар томонидан юртимиз ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ - фактура асосида амалга оширилиши белгиланганлигини Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълум қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/07/10 16:43:45
Back to Top
HTML Embed Code: