Telegram Web
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

📌 Жорий йилнинг 1 июнь куни Агентлик директори Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон - Хитой бизнес-форуми доирасида вилоятдаги фармацевтика соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларини кўздан кечирди.

❗️ Жумладан, у Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган “Янги Ҳаёт Биофармацевтика” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Лойиҳа қон препаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, умумий қиймати 250 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва 2027 йилгача тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.


Корхонада яратилаётган замонавий инфратузилма, технологик жараёнлар, янги иш ўринлари ва маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

❗️ Шунингдек, "SEEM" МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишди. Мазкур корхона жорий йилнинг сентябрь ойида ўзининг янги инфузия ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш режалаштирилган.


Ушбу лойиҳалар фармацевтика соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏1
🔴 Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар учун грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда

📌 Жорий йилнинг 29–30 май кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида муҳим илмий-амалий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбарининг соҳани ривожлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида фармацевтика ва биотехнология фан йўналишидаги илмий лойиҳалар мавзуларини танлаб олиш масалалари кўриб чиқилди.


❗️ Йиғилиш доирасида махсус илмий кенгаш тузилиб, унда соҳага оид олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда фармацевтик ва биотехнологик тадқиқотлар билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан таклиф этилган илмий лойиҳа мавзулари муҳокама этилди. Илмий кенгашга Агентлик директори Абдулла Азизов раҳбарлик қилди.

Муҳокама жараёнида мамлакатимизда соҳа тараққиёти учун долзарб бўлган, юқори илмий ва амалий салоҳиятга эга мавзулар саралаб олинди. Ушбу йўналишда илмий изланишларни рағбатлантириш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳага ёш тадқиқотчиларни жалб этиш мақсадида танлаб олинган лойиҳалар бўйича грант танловини эълон қилиш режалаштирилмоқда.


Танловни амалга ошириш ва молиялаштириш Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан йўлга қўйилади. Бу ташаббус миллий фармацевтика ва биотехнология салоҳиятини ошириш, замонавий илмий ечимлар орқали аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлашга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 Афғонистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

📌 Жорий йилнинг 30 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Афғонистоннинг етакчи фармацевтика дистрибьютор компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

❗️ Учрашув чоғида икки томонлама фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан:
➡️ Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фармацевтика маҳсулотлари экспорт-импорти ҳажмини ошириш;
➡️ Афғонистон ҳудудида қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш;
➡️ Малакали кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш;
➡️ Фармацевтика саноатидаги илғор технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.


Делегация учун Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика корхоналарига “танишув тур” ташкил қилинди. Меҳмонлар халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик линиялар, лаборатория ва назорат тизимлари билан яқиндан танишди.

❗️ Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг жадал ривожланаётганини, маҳсулотларнинг сифати ва экспорт салоҳияти юқори эканини эътироф этдилар. Улар ўз навбатида, Афғонистон бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига эҳтиёж юқори эканини қайд этдилар ва тез фурсатда қўшма корхоналарни ишга туширишга тайёр эканликларини билдирдилар.


Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликнинг муҳим босқичи сифатида баҳолаш мумкин. Келгусида бу алоқалар икки томон учун ҳам стратегик фойда келтириши кутилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
2025/07/12 09:38:09
Back to Top
HTML Embed Code: