Telegram Web
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг музокаралари бўлиб ўтди.

в резиденции «Куксарой» состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Премьер-министра Словацкой Республики Роберта Фицо.

#Mirziyoyev #tashrif #Slovakiya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2025 йил 9 июнь куни Тошкентда IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон-Словакия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

➡️ Ушбу тадбир икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ўрганиш ва икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратишда муҳим майдон бўлди.

➡️ Словакия компаниялари Ўзбекистон бозорида ўз позицияларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга катта қизиқиш билдирмоқда. AZC, OFZ, Rokosan, Matador каби компаниялар автомобилсозлик, металлургия, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва энергетика каби соҳаларда тажрибага эга.

➡️ Тадбир якунида машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, транспорт, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, энергетика, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва металлургия каби соҳаларда 15 та лойиҳа бўйича икки томонлама келишувлар имзоланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Болгария Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Состоялись переговоры Президентов Узбекистана и Болгарии.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍4
🔴 Ўзбекистон - Озарбайжон "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси

➡️ 2025 йил 10–12 июнь кунлари Боку шаҳрида Туркий давлатлар ўртасидаги савдо ва сармоявий ҳамкорлик форуми доирасида "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

➡️ “Made in Uzbekistan” стендида фармацевтика соҳасига ихтисослашган “Vida Verde Pharm”, “Uzgermed pharm”, “Samo”, “Dentafill plyus”, “Nobel Pharmsanoat” корхоналари ўз маҳсулотлари ва ишланмаларини тақдим этмоқда. Улар томонидан тақдим этилган юқори сифатли дори воситалари ва замонавий ишланмалар кўргазма иштирокчилари ва халқаро ҳамкорлар диққатини тортмоқда.

➡️ Таъкидлаш жоизки, ушбу нуфузли тадбир доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг ташрифи кутилмоқда.

➡️ Мазкур ташриф туркий давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏3
🔴 "Plasma Expert Group" компанияси билан мулоқот давом эттирилмоқда

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Венгриянинг “Plasma Expert Group” компанияси вакиллари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида қон плазмаси билан боғлиқ биотехнологик йўналишлардаги ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Компания вакиллари томонидан Ўзбекистонда мавжуд инфратузилма, қон марказлари фаолияти юқори баҳоланган ҳолда, Европа стандартлари асосида лойиҳа амалга ошириш истиқболлари ҳар томонлама ўрганилаётгани ва шу мақсадда ишчи гуруҳ шакллантирилгани маълум қилинди.

Мулоқот доирасида Ўзбекистонда биофармацевтика соҳасида барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш учун амалий қадамлар белгилаб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 IV Тошкент халқаро инвестиция форуми

📌 Жорий йилда IV Тошкент халқаро инвестиция форумида 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этди.

Шунингдек, 140 га яқин хорижий ОАВ вакиллари форум ёритиш учун ташриф буюрди.

Қирғизистоннинг “TV 15“ телаканали журналисти тайёрлаган махсус кўрсатувда, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Nobel Pharmsanoat” ва “JURABEK LABORATORIES” корхоналарининг вакилларидан интервьюлар ташкил қилинди. Қуйидаги ҳавола орқали репортажни кўришингиз мумкин.

👉 Махсус кўрсатув

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "Qurecraft" халқаро шартномавий тадқиқот ташкилоти билан ишчи учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистонда клиник тадқиқотларни ривожлантириш учун давлат-хусусий шериклик (ДХШ) доирасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар. Хусусан, рақамли инфратузилмани яратиш, тиббиёт муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, хорижий фармацевтика компанияларини мамлакатга жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

"Qurecraft" компанияси дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, кадрлар тайёрлаш ва меъёрий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга сармоя киритишга тайёрлигини билдирди. Тадқиқотларни бошқаришнинг шаффоф тизимини шакллантириш, беморларнинг ягона реестрини юритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ДХШ концепциясини янада такомиллаштириш ва тегишли бизнес-кейсни тайёрлашга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
⚠️ Диққат эълон!

«Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМ GMP (Зарур ишлаб чиқариш амалиёти) бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади!

Мутахассислик учун асосий талаблар:
1. Олий маълумотга (фармацевтика, тиббиёт, кимё-биология ва кимё-технология йўналишида) эга бўлиши;
2. Ишлаб чиқариш корхоналарида (GMP йўналишида) камида 5 йиллик малакага эга бўлиши;
3. Давлат тилини ва инглиз тилини (IELTS C1 сертификатига эга бўлиши) мукаммал билиш;
4. Ахборот-коммуникация технологияларини амалда қўллай олиши, МС Оffice бўйича амалий билимларга эга бўлиши керак.

Маълумотнома (телефон рақамингиз киритилган бўлиши шарт)ларни «Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМнинг телеграмм рақамига 95 012-30-32 онлайн тарзда 10.07.2025 қадар тақдим этишингизни сўраймиз.

Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Боғзор МФЙ ҳудуди, Боғзор кўчаси, 1-уй
Телефон: 55 902-55-55 ички рақам 159

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2
2025/07/09 14:22:37
Back to Top
HTML Embed Code: