Telegram Web
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассисларни ишга таклиф этади

❗️ Ташқи алоқалар бўлими:

Мутахассисга қўйиладиган талаблар:
➡️ Халқаро ҳужжатлар, меморандумлар ва бошқа ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
➡️ Хорижий ҳамкорлар билан расмий музокаралар, учрашувлар, форум ва анжуманларни ташкил этиш кўникмаларига эга бўлиши;
➡️ Давлат тили, инглиз ва рус тилларини мукаммал билиши.
(Чет элда иш тажрибаси борлиги устунлик берилади)
➡️ Фармацевтика йўналишларида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши.


Батафсил 👉 https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/33001

❗️ Экспортни ривожлантириш ва маркетинг бўлими:

Мутахассисга қўйиладиган талаблар:
➡️ Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши; (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради)
➡️ Фармацевтика, ҳалқаро муносабатлар, ижтимоий, иқтисодий, молия йўналишида камида 3 йил (шундан, камида 2 йил Давлат бюджети ташкилотларида, экспорт лойихаларини амалга ошириш йўналишида, бошқарув органларида лавозимида ишлаган бўлиши);
➡️ Фармацевтика йўналишларида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;
➡️ Инвестиция йўналиши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва улар билан ишлаш тажрибасига ега бўлиши;
➡️ Давлат тили ва инглиз тилларини мукаммал билиши (хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларга эгалик устунлик беради).
➡️ Кундузги бакалавр ва магистратура талабалари қабул қилинмайди.


Батафсил 👉 https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/33117

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 Saneca Pharmaceuticals a.s. раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Словакиянинг "Saneca Pharmaceuticals a.s." компанияси раҳбарлари Роберт Спишак, Сильвия Херцегова ва Александра Брошзова билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан шартнома асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан инвесторлар учун яратилаётган қулай ҳуқуқий, институционал ва молиявий шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Музокаралар якунида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва "Saneca Pharmaceuticals a.s." компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу эса келгусидаги қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏1
🔴 Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар танлови бўйича саралаш натижалари эълон қилинди

📌 2025 йил 29-30 май кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган илмий-амалий йиғилиш доирасида фармацевтика ва биотехнология фан йўналишидаги илмий лойиҳа мавзуларини саралаб олиш мақсадида ташкил этилган махсус Илмий кенгаш ишини якунлади.

Жами 53 та илмий лойиҳа мавзуси Фармагентликка тақдим этилди. Шундан 44 та лойиҳа ташаббускорлари икки кун давомида Илмий кенгаш олдида ўз мавзуларини тақдимот қилдилар.

Якуний хулосаларга кўра, 10 та энг юқори балл тўплаган лойиҳа мавзуси Илмий кенгаш томонидан танлаб олинди. Ушбу танлаб олинган мавзулар бўйича тез кунларда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан "Фармацевтика ва биотехнология" йўналишида грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда.

❗️ Танлаб олинган мавзулар:
➡️ Смартфон билан интеграциялашган фаол нанотузилмали қоғозли микрофлюидик чиплар асосида, ЮКРС (юза кучайтирилган Раман спектроскопия) бўйича жойида ўпка саратонини аниқлашга мўлжалланган диагностикум яратиш.

➡️ Дори воситаларини етказиб бериш ва диагностика учун полимер нанозаррача гибрид микроигналарнинг клиник олди синовларини ўтказиш.

➡️ Ўзбекистонда ҳайвонлар устида олиб бориладиган таҳлилларга муқобил сифатида, микрочиплар асосида стандартлаштирилган сфероид ҳужайра линияларини ўстириш ҳамда дори воситаларини баҳолаш учун синов протоколларини ишлаб чиқиш.

➡️ Гепатит B ва D учун атроф-муҳит шароитларига чидамли, MBP-қопланган квант нуқтали термостабил, смартфон интеграцияланган диагностика воситасини ишлаб чиқиш.

➡️ Вабо қўзғатувчисини аниқлаш учун O1 диагностик зардобини олиш технологиясини яратиш.

➡️ Тирозин киназа ингибиторларига асосланган селектив таъсирга эга молекулаларнинг синтези, уларнинг саратонга қарши фаоллигини баҳолаш ҳамда субстанция ва қаттиқ дори шакли технологиясини ишлаб чиқиш.

➡️ Онкогематологик касалликларни ташхислаш учун BCR-ABL1 p210 ва JAK2 V617F мутацияларига йўналтирилган ПЗР диагностикумларини ишлаб чиқиш.

➡️ Ботулизмга қарши антитоксик поливалент зардоб тайёрлаш технологиясини яратиш.

➡️ Маҳаллий ўсимликлар асосида диабетик яралар учун замонавий дори шакли – липофилик-спрей ишлаб чиқиш.

➡️ Қутириш касаллигига қарши от қон зардобидан иммуноглобулин тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш.


Бундан ташқари, фармацевтика ва биотехнология соҳаларидаги инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги танлов учун ҳужжат қабул қилиш яқин кунларда бошланиши режалаштирилмоқда.

Фармагентлик томонидан илмий салоҳиятни рағбатлантириш ва фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби ташаббуслар изчил давом эттирилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏4
🔴 PharmUz иловасида янги хизмат: "Истеъмолчи мурожаати"!

📌 PharmUz иловасида фармацевтика маҳсулотлари билан боғлиқ муаммолар ҳақида бевосита ва тезкор мурожаат юбориш имконияти мавжуд!!

❗️ Мурожаат турлари қуйидагиларни қамраб олади:

➡️ Сифатсиз фармацевтика маҳсулоти
➡️ Қалбаки фармацевтика маҳсулоти
➡️ Дори нархининг референт нархдан юқори бўлиши
➡️ Дорихона фаолияти бўйича шикоятлар
➡️ Дори воситасида маркировка йўқ

Фойдаланиш тартиби жуда осон:

Мурожаат турини танланг
Манзил ва тасдиқловчи ҳужжат(лар)ни юкланг
Муаммони қисқача баён қилинг
«Юбориш» тугмасини босинг

❗️ Иловани янгиланг ва янги имкониятдан фойдаланинг!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🙏1
🔴 Туркия тадбиркорларидан иборат делегация Фармагентликда

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "Rekor Gıda A.Ş.", "Ferr Pharma İlaç", "Asutay Engineering" ва "KMHI Kurtul Machine" компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида агентлик директори Ўзбекистон фармацевтика бозорининг ҳозирги ҳолати, саноатнинг ривожланиш йўналишлари, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ва мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида сўзлаб берди.

Делегация аъзолари бир қатор саволлар билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини йўлга қўйишга бўлган қизиқишларини билдирдилар.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро маълумот алмашиш, ҳамкорлик қилиш ҳамда эҳтимолий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍀 Доривор ўсимликлар - соғлом ҳаёт сари

🌸 Табиат туҳфаси - инсон саломатлиги учун бебаҳо бойлик. Доривор ўсимликлар табиий витаминлар, антиоксидантлар ва биологик фаол моддаларга бой бўлиб, организмни мустаҳкамлаш, иммун тизимини кучайтириш ва ички аъзолар фаолиятини меъёрлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Улар асрлар давомида халқ табобатида кенг қўлланилиб келинган бўлиб, ҳозирда ҳам профилактика ва даволашда табиий восита сифатида юқори баҳоланади.

🌸 “Zamona Rano” корхонаси Тошкент вилояти Паркент туманида доривор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва улар асосида сифатли, табиий ҳамда шифобахш маҳсулотлар тайёрлаш соҳасида фаолият олиб боради. Корхона маҳаллий хомашё имкониятларидан оқилона фойдаланган ҳолда, замонавий технологиялар ёрдамида инсон саломатлигига хизмат қилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

🌸 Мазкур лавҳада батафсил 👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏3
2025/07/09 00:14:18
Back to Top
HTML Embed Code: