Telegram Web
🔴 Фармацевтика соҳасида фаол фуқаролик жамияти - янги давр талаби

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги PF–124-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида, "Madad" Муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида агентлик ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, давлат ва жамоат ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, коррупциянинг олдини олиш ва шаффоф бошқарувни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

❗️ Тадбир доирасида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
➡️ Коррупцияга қарши тизимли кураш - ҳар бир ташкилот ва ходимнинг шахсий масъулияти, ҳалоллик ва инсофни касбий маданиятга айлантириш зарурлиги таъкидланди;
➡️ Фуқаролик назорати ва очиқ маълумотлар сиёсати - давлат идораларининг жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги, коррупция хавфларини камайтириш;
➡️ Коррупцияга “ноль толерантлик” тамойилини илгари суриш - профилактика тадбирлари, ички аудит, электрон назорат ва жамоатчилик фикри орқали бардавом тарзда курашиш;
➡️ Ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш - коррупция ҳолатларини аниқлаш ва хабар бериш механизмлари, оммавий ахборот орқали хабардорликни кучайтириш.


Ушбу тадбир давлат бошқарувида шаффофлик, жавобгарлик ва жамоатчилик иштироки тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Коррупцияга қарши курашиш, барча соҳаларда барқарор тараққиётнинг кафолатидир.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍀 Доривор ўсимликлар - соғлом ҳаёт сари

🌸 Уч бўлакли тиканак (Bidens tripartita)

🌸 Қон тозаловчи ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Аллергия, терининг турли хасталиклари, жароҳатлар ва терламаларда кенг қўлланилади. Умумий ҳолатни яхшилайди ва организмни тинчлантиради.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏2
⚠️ Диққат эълон!

🔴 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги топшириғига асосан, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан келгусида “Фармацевтика ва биотехнология” фан йўналиши бўйича эълон қилинадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастури доирасида бажариладиган амалий тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳалари танловлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

❗️ Ушу танловлар учун илмий лойиҳа мавзулари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил қилинган илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилиб эълон қилиш учун тавсия этилади.

❗️ Мазкур йўналишда лойиҳа мавзуларини шакллантириш истагини билдирган илмий ташкилотлар, ўз лойиҳаси тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб, лойиҳа мавзуларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг илмий кенгашида ҳимоя қилади. Долзарб деб топилган мавзулар эълон учун тавсия этилади.

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг илмий кенгаши хулосаси асосида Инновацион ривожланиш агентлиги “Фармацевтика ва биотехнология” фан йўналиши бўйича амалий тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳалари танловини эълон қилади.

❗️ Мавзулар А1 шаклда ушбу 👉 намунага кўра:

❗️ 2025 йилнинг 20 июль куни соат 23:59 га қадар ушбу 👉 ҳавола орқали қабул қилинади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Фармагентлик директори ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида жойларда бўлди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Қашқадарё вилояти туманларида бўлиб, соҳага доир долзарб муаммоларни жойида ўрганиш ишларини олиб борди.

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида аҳоли томорқаларида етиштирилаётган каврак ўсимлиги ширасини экспорт қилиш жараёнида юзага келаётган тўсиқлар, мавжуд ташкилий-ҳуқуқий масалалар тадбиркорлар билан атрофлича муҳокама қилинди. Агентлик раҳбари мазкур муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чораларни белгилаб олди.

Шунингдек, “BBU- Azamat” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Корхонада кооперация асосида етиштирилаётган доривор ўсимликлар ҳолати, агротехника қоидаларига риоя этилиши ва маҳсулот сифатини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Ушбу ташриф доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча қиймат яратишга қаратилган механизмлар муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва UNDP вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

➡️ Япониянинг етакчи тадбиркорлари ўртасида видео мулоқот бўлиб ўтди.

➡️ Фармацевтика техник университетида - ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!

➡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “NOYA CA PHARMACEUTICAL” МЧЖ қўшма корхонаси ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди.

➡️ Zhendong Group компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

➡️ Saneca Pharmaceuticals a.s. раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

➡️ Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар танлови бўйича саралаш натижалари эълон қилинди.

➡️ PharmUz иловасида янги хизмат: "Истеъмолчи мурожаати"!

➡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "Rekor Gıda A.Ş.", "Ferr Pharma İlaç", "Asutay Engineering" ва "KMHI Kurtul Machine" компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

➡️ Доривор ўсимликлар - соғлом ҳаёт сари! Табиат туҳфаси - инсон саломатлиги учун бебаҳо бойлик.

➡️ Фармацевтика соҳасида фаол фуқаролик жамияти - янги давр талаби!

➡️ Фармагентлик директори ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида жойларда бўлди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍀 Доривор ўсимликлар - соғлом ҳаёт сари

🌸 Тирноқгул - календула (Calendula officinalis)

🌸 Яллиғланишга қарши, антисептик ва яра битириш хусусиятлари билан машҳур. Тери муаммоларида ташқи ва ички қўллаш мумкин, оғиз хасталикларида, овқат ҳазм қилиш тизимида самарали.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Тошкент халқаро инвестиция форуми

📌 2025 йил 10-12 июнь кунлари IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 140 га яқин хорижий ОАВ вакиллари форум ёритиш учун ташриф буюрди.

Қирғизистоннинг “TV 15“ телаканали журналисти тайёрлаган махсус кўрсатувда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “JURABEK LABORATORIES” корхонаси вакилидан интервьюлар ташкил қилинди. Батафсил видеолавҳада кўришингиз мумкин. 👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1👌1
2025/07/08 19:06:21
Back to Top
HTML Embed Code: