Telegram Web
📌 Фармагентликда Кореянинг «DK Consulting» компанияси билан учрашув

🔴 2025 йил 9 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва “DK Consulting” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “DK Consulting” компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида замонавий фармацевтика ишлаб чиқариш объектини барпо этиш бўйича режалари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари лойиҳа доирасида архитектура, дизайн ва қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга оширишни режалаштираётгани ва қурилиш жараёнини жорий йилнинг охирида бошлаш ниятида эканликларини билдирдилар.

Агентлик директори ўз навбатида, лойиҳа бўйича барча зарур идоравий келишувларни амалга оширишда, қурилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини миллий ва халқаро талаблар, жумладан, GMP ва EU-GMP стандартларига мувофиқлигини таъминлашда техник ва институционал ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Ҳозирги вақтда лойиҳа бўйича ишлар белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда ва ҳеч қандай кечикишлар мавжуд эмаслиги таъкидланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
⚠️ Диққат эълон!

🔴 Жорий йилнинг 10 июль куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/87817070216?pwd=hbNB4rbBdcGkZIM8F5rnw1aLTFmTTb.1

Идентификатор конференции: 878 1707 0216
Код доступа: 900616

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 “Zhendong Group” компанияси вакиллари Тошкент вилоятидаги фармацевтик ҳудудларга ташриф буюришди

🔴 2025 йил 8 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган расмий учрашув доирасида Хитойнинг “Zhendong Group” компанияси делегацияси Тошкент вилоятидаги қатор фармацевтик ҳудудларга ташриф буюрди.

Хусусан, меҳмонлар Бўстонлиқ Фарм ва Паркент Фарм ҳудудларига бориб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдилар.

Ташриф чоғида “Zhendong Group” компанияси вакилларига маҳаллийлаштирилган дори воситалари, фаол фармацевтик субстанциялар, лаборатория ва тадқиқот марказлари фаолияти, ҳамда маҳаллий бозор эҳтиёжларига мос маҳсулот турлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзолари Ўзбекистондаги фармацевтика секторидаги кенг имкониятларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни амалий лойиҳалар орқали давом эттиришга қизиқиш билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⚠️ Диққат!
Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи тадбиркорлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 майдаги “Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли Қарори билан дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини янада самарали ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.

Ушбу қарорнинг 3-а бандига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб, импорт қилувчи ташкилотлар томонидан юртимиз ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ - фактура асосида амалга оширилиши белгиланганлигини Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълум қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан иқтидорли ёшларга таълим грантлари топширилди

🔴 2025 йил 10 июль куни 29 нафар иқтидорли ёшлар, халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, Фармацевтика техник университетида ўтказилган грант имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабаларга таълим грантлари топширилди. Улар энди Фармацевтика техник университетида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

Тадбирни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Фармацевтика техник университети ректори Абдумалик Джуманов ўз табрик сўзлари ва эзгу тилаклари билан очиб беришди. Улар ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга қизиқишни кучайтириш ва фармацевтика соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашда ушбу грантларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилаётган ушбу таълим грантлари, Президент ташаббуси билан ташкил этилган Фармацевтика техник университетида контракт асосида таълим олиш харажатларини тўлиқ қоплайди.

❗️ Маълумот учун:
Фармацевтика техник университети (PTU) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган, давлатга қарашли, халқаро мақомга эга олий таълим муассасасидир. Университет Британиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда фаолият юритади ва таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида, ҳамда Буюк Британиянинг олий таълим стандартлари асосида амалга оширади.


Университет талабалари Марказий Осиёда ягона бўлган "Tashkent Pharma Park" илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика ва биотехнологиялар кластерида амалиёт ўташ имкониятига эга. PTU битирувчилари халқаро тан олинган Британия дипломини қўлга киритадилар ва глобал фармацевтика бозорида рақобатбардош мутахассис сифатида меҳнат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан иқтидорли ёшларга таълим грантлари топширилди

🔴 2025 йил 10 июль куни 29 нафар иқтидорли ёшлар, халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, Фармацевтика техник университетида ўтказилган грант имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабаларга таълим грантлари топширилди. Улар энди Фармацевтика техник университетида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан иқтидорли ёшларга таълим грантлари топширилди

🔴 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилинг 10 июль куни 29 нафар иқтидорли ёшлар, халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, Фармацевтика техник университетида ўтказилган грант имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабаларга таълим грантлари топширилди.

Батафсил - "Renessans" телеканалининг "OVOZA" ахборот дастурида.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏3
2025/07/13 06:04:52
Back to Top
HTML Embed Code: