tgoop.com/XalqNazorati/15197
Last Update:
Олимларимиз саводсизми ёки биз билмаган бошқа гап борми?
Қаранг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, профессор М.Рустамбоев раҳбарлигидаги нуфузли олимлар жамоаси томонидан 2024 йилда тайёрланган Жиноят кодексига шарҳларда нима дейилаяпти:
“Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш жиноятини мансабдор шахс содир этган тақдирда, ишнинг ҳолатларига қараб, қилмиш ЖКнинг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан жавобгарликка тортилиши шарт”.
Яъни, Ўзбекистондаги қарийб барча юристлар унинг дарслик ва шарҳларидан жиноят ҳуқуқини ўрганган ҳурматли домламиз, агар айбдор мансабдор шахс бўладиган бўлса, унга Жиноят кодексининг 257-1-моддаси билан жазо тайинлаб бўлмайди деб аниқ айтаяпти.
Лекин ЖИБ Наманган шаҳар суди судьяси Я.Эрматов Наманган вилоятидаги битта болалар шифохонаси бош врачи (мансабдор шахс)га Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва 257-1-моддаси 3-қисми билан 3 йилу 1 ой қамоқ ( бечоранинг 66 ёшли эканлигига ҳам қараб ўтирмай) жазоси тайинлаган.
Ҳукм устидан келтирилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида Наманган вилояти суди судлов ҳайъати (Мадаминов, Қурбонов, Иминов)нинг эътиборини домланинг шарҳига бир неча маротаба қаратдик. Фойдаси бўлмади.
Судьяларимиз профессор М.Рустамбоев ва бошқа олимлар ҳеч нарсани тушунмайди демоқчи бўлишдими, шарҳда кўрсатилганига тўлиқ қарши қарор қабул қилишди
Адвокат Руслан Муҳамммадиев
BY ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

Share with your friend now:
tgoop.com/XalqNazorati/15197