tgoop.com/Xazon_Rezgi/20558
Last Update:
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Илтимос, синглим, отангни жони осойишта узилишига йўл қўйиб бер.
- "Осойишта эмиш,- дилтанг бўлди Омир, -Мухтор ака булар ким ўзи сизнинг ҳаётингиз юзасидан осонгина ҳукм чиқариб қўядиган?! Йўқ! Бунақаси кетмайди!
- Омир, болам, ўзингни бос...- деди Мухтор ака сокин овозда,- буларда айб йўқ. Булар оддий бир бажарувчи холос. Ундан кейин эшитмадингми, мени осойишта жон таслим қилишимга имкон бер. Ўзи сени аранг эшитиб турибман. Жон олувчи фаришталар аллазамон атрофимда қанот қоқа бошлашган. Мендан рози бўл, болам. Мен ҳам сендан розиман.
Омир Мухтор акани ўз ҳолига қўйиш кераклигини фаҳмлаб ўзини базўр босганча "Розиман" деб шивирлаганча нари кетди. Бу пайтга келиб Мухтор акани уйга олиб кириб ётқизишган, қариндош-уруғлари бирин-кетин розилик сўраб бир-бирларига жимгина жой бўшатишаётган эдилар. Энг охирида Мухтор аканинг тўнғич қизи розилик сўраш учун унинг бошида қолди.
- Дада...- шивирлади қиз ва бошқа гапира олмай нафаси бўғилганча тек қотди.
Шу вақт кутилмаганда Мухтор аканинг мижжасидан икки томчи ёш чеккасига оқиб тушди. Юмуқ кўзлари чала ярим очилди. Юзларига нур тошган каби ним табассум таралди-ю, шу кўйи ҳаракатсиз қотди.
Омир Мухтор ака табассум билан қараб қолган тарафга қаради. Бир тўда қанотли оппоқ отларга минган суворийлар Мухтор акани ўртага олганча ҳавода учар тулпорларини йўрттириб кетишар эди. Омир кўзи тушган манзаранинг гўзаллигидан тили лол бўлиб қолди. У ҳаммасига тушунган эди...
Омир касалхонага қайтганда дуо қилиб шивирлаб ўтирган Ҳожи аяга дуч келди.
- Ассалому алайкум, ая...
- Ваалайкум ассалом, Омиржон,- деди Ҳожи ая,- палатадошингни чин манзил маконига кузатиб келдингми, болам?!
- Ҳа ая...- деди ҳорғин овозда Омир,- сиз ҳам бор гапдан хабардор бўлибсиз-да?!
- Биз шундай ердамиз-ки ҳамма жойда ҳозир-у нозир ва ҳеч қаерда йўқмиз. Мухтор амакингни Аллоҳ жаннати билан сийласин.
- Аяя... Биласизми, адолатсизлик бўлди. Амаким тузала бошлаган эдилар. Шифокорлар бўлса у кишининг келинларини сўзига кириб амакимнинг ҳаётларига нуқта қўйдилар.
Ҳожи ая чуқур тин олди. Андак ўйланиб олгач ипга маржон тизган каби сўзлай кетди:
- Омиржон... Шуни яхши билки ҳар икки дунёда ҳатто дарахтдаги оддий бир барг ҳам Аллоҳнинг изнисиз узилиб ерга тушмайди. Банда бор-ки, туғилди-ми, қачон, қай йўсинда вафот этиши унинг пешонасига ёзиб қўйилган бўлади ва бу ёлғиз Аллоҳнинг ўзигагина маълум бўлган ғайб илмларидандир. Демак, Мухтор амакингнинг ҳам насибаси шу ергача, шу соатларгача экан. Энди келин масаласига келсак...
-37-
BY XazonRezgi (Official Channel)
Share with your friend now:
tgoop.com/Xazon_Rezgi/20558