tgoop.com/Xazon_Rezgi/20559
Last Update:
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бу воқеалар бекорга авж олмаган. Келин учун берилган синов буларнинг бари. Бу синовлардан қандай ўтиш унинг ўзига боғлиқ. Агар ўша келин бошқалардан беркитиқча келиб ўз қайнотасини аппаратдан узишга розилик билдириб, сўнг қочиб қолмаганда ҳам Мухторжон айнан бугун белгиланган вақтда омонатини топширар эдилар. Қайтага шу баҳона уларнинг ҳам қандайликлари яна бир бор синовдан ўтибди. Айтмоқчи бўлганим улар келинларидан домангир бўлмаган бўлсалар керак.
- Тушунмадим, ая...- Ҳожи аяга жовдираб боқди Омир
- Мухторжон келинларидан айб қидирмагандирлар деяпман...
- Ҳа, айб қидирмадилар. Юракларида заррача нафрат ҳам туйганлари йўқ.
- Бу қанчалик оғир ишлигини биласанми, болам? Аммо мукофотиям шунга лойиқ...Мен сенга айтсам Шарофат холанг, Мухтор амакингдан ортиқча ташвиш чекмасанг ҳам бўлади. Бироқ тенгдошинг Пўлат бутунлай бошқа масала. У ҳали қилмишларига қандай жавоб беради, Аллоҳнинг раҳматидан нечоғлик умидвор бўла олар экан, бу мен учун ҳам қизиқ мен сенга айтсам.
- Ая, нима учун бундай деяпсиз? - ҳайрон бўлди Омир,- ё мен йўғимда бирор ҳодиса содир бўлдими?
- Э сен ҳали палатангга кирганинг йўқми? - сўради Ҳожи ая Омирни муҳим бир янгиликдан хабардор қилмоқчи бўлган каби.
- Йўқ,- бўшашганча жавоб қайтарди Омир
-38-
BY XazonRezgi (Official Channel)
Share with your friend now:
tgoop.com/Xazon_Rezgi/20559