tgoop.com/Xazon_Rezgi/20564
Last Update:
СОХТА ПУЛЛАР
Бир кишининг уйига "қадрдонингман", деб юрадиган киши меҳмонга келибди.
Мезбон меҳмонни зиёфат қилибди. Гўшт қовурибди. Бироздан кейин: "Яна гўштхўрлик қилайлик. Нариги хонада сохта пул чиқарадиган дастгоҳимда пулларни чиқариб олай, ўғлимга тайинлайман, гўшт келтиради", - дебди мезбон.
Меҳмон қарасаки, чиндан ҳам дастгоҳдан юзталик пуллар чиқиб келаяпти.
Мезбон яна гўшт олиб келиш учун ўғлини дўконга жўнатибди ва меҳмон билан яна зиёфатни давом эттирибди.
Эртаси куни уни Давлат хавфсизлик хизматига чақиришибди.
- Қалбаки пуллар чиқараётган экансиз!
- Мен пул чиқармайман. Дастгоҳга пулларни аввалдан қўйгандим, ишонмасангизлар текшириб кўришингизлар мумкин. Дастгоҳ пулларни текислайди, холос.
- Нега ундай қиласиз? - ҳайрон бўлиб сўрабди ДХХ ходими.
- Кимни меҳмон қилаётганим ва нонимни еб, тузлиғимга тупурадиган нонкўрлар кимлигини билиш учун!
Музаффар Муҳаммадназар таржимаси.
https://www.tgoop.com/xazon_rezgi
BY XazonRezgi (Official Channel)

Share with your friend now:
tgoop.com/Xazon_Rezgi/20564