Telegram Web
Самарқандда аҳоли ариққа зардоб суви ташланаётганидан шикоят қилмоқда

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан келиб тушган мурожаатга кўра, Янгиобод маҳалласи, Йўлтепа қишлоғида ариққа сутни қайта ишлаб, ундан чиққан зардоб суви ташланмоқда.

«Ариқда бирорта мавжудот қолмади, ҳидига чидаб бўлмайди, мутасаддилар бефарқ», дейди қишлоқ турғунларидан бири.

Батафсил 👉 @XORAZM
Фарғонадаги Malibu иши: ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди

Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ушбу Malibu қоидабузарликларини “охирги зарурат юзасидан содир этилган” деб топиб, 61 та жаримани бекор қилган.

Бир биридан мустақил манбалар ушбу автомобил вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедовнинг турмуш ўртоғига тегишли эканини тасдиқлади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Андижонда 10 ёшли боланинг бўйнига қайчи кириб кетди

Катталарнинг эътиборсизлиги оқибатида Жалақудуқ туманида яшовчи, 2015-йилда туғилган бола эҳтиёцизлик сабаб йиқилиб тушган ва ва унинг қўлида бўлган хўжалик қайчиси бўйин соҳасига кириб кетган.

Шифокорлар томонидан болага зарурий тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳозирда унинг ҳаётига хавф солувчи омиллар мавжуд эмас, саломатлиги ижобий, аҳволи барқарор.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос 

Андижон, Шахриҳон шаҳри марказидаги Ременга урадиган камераларни эринмасдан синдириб чиқишибди 📸

Аввалроқ, Андижон шаҳар марказида 50 дан ортиқ шундай камераларни қурол билан отиб чиққан фуқаро аниқланган эди


Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси $2500 минг пора олган вақтида қўлга олинди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Сизни телеграмингизни бегона шахслар кузатишаётган бўлишлари мумкин

Яқинларингизга юбориб хабардор қилинг!


Батафсил 👉
@XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Иссиқда ўткир юқумли ичак касалликлари тарқалиши эҳтимоли юқори — Санепидқўмита

Кунлар исиши, ёз бошланиши натижасида аҳоли орасида ўткир юқумли ичак касалликлари, хусусан, ўткир диарея, қорин тифи, салмонеллёз, вирусли гепатит А ва бошқа овқатдан заҳарланиш касалликларининг тарқалиши эҳтимоли ортади.

Батафсил 👉 @XORAZM
🔥 Ўзбекистонда рекорд даражадаги иссиқлик!
Республиканинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати +45° дан ошди, асфальт юзаси эса 80–85° гача қизимоқда бу оёқ кийим подошларини эритиш ёки металлга тегиб қўлни куйдириш учун етарли.

⚠️ Эҳтиёт бўлинг!
• Соат 11:00 дан 17:00 гача тўғри қуёшда юрманг
• Кўп суюқлик ичинг, айниқса сув
• Болалар, кекса ва ҳайвонлар ҳолатини кузатиб боринг
• Кепка, панама ва қуёшдан ҳимоя кремларидан фойдаланинг

Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

"Ҳудудий электр тармоқлари"га кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва тақсимлаш тармоқларида янгилаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб режавий ўчиришлар амалга оширилмоқда.

Куннинг иссиқ кунларида авариявий ҳолатларнинг юзага келиши ҳам электр энергиясида узилишларни келтириб чиқармоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Ёз чилласи бошланди, ташқарида ҳаво ҳарорати 40 даражада ҳам юқори.

Бундай ҳавода офтоб уриши ҳам ҳеч гап эмас. Лекин тиббий тавсияларга амал қилинса, ёз кўнгилдагидек ўтиши мумкин.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев бу борада зарур маслаҳатлар билан бўлишди

Батафсил 👉 @XORAZM
#ТЕЗКОР
🇹🇷🇮🇱Туркия ва Исроил ўртасида уруш бошланиши мумкин

Кейинги уруш Туркия ва Исроил ўртасида бўлиши мумкин - Financial Times

Яқин Шарқда Исроил ва Туркия ўртасида янги қарама-қаршилик юзага келиши эҳтимоли юқорилигича қолмоқда, дейилади Financial Times газетасида чоп этилган мақолада.

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Ислом ҳамкорлик ташкилотида “Фаластин, Ливан, Эрон ёки Яман муаммоси йўқ, лекин Исроил муаммоси бор” деди. Эрдўғоннинг яқинлари Исроил “Туркияни ўраб олган”ини даъво қилмоқда. Исроилда кўпчилик Туркиянинг минтақадаги таъсири Эронникидан ҳам ёмонроқ ва хавфлироқ, деб қўрқади.

Сурия қарама-қаршиликнинг асосий майдонига айланди. Туркия мамлакатнинг шимолий ҳудудларини назорат қилади, Исроил жанубда буфер зонани эгаллаб олган ва друзлар ва курдларни қўллаб-қувватлайди. Апрел ойида деярли очиқ тўқнашув ҳам бўлиб ўтди.

Бундай шароитда Қўшма Штатлар мураккаб вазифани ҳал қилишга ва иттифоқчилар ўртасидаги

Батафсил 👉 @XORAZM
Футбол: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан кейин Осиё кубогининг финал босқичига йўл олди

Тошкентда Непалга қарши кечган ўйин 3:3 ҳисобида якунланди.

Пеналтилар сериясида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Австралияда ўтадиган Осиё кубоги иштирокчилари қаторига қўшилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедов Малибуънинг 100 дан ортиқ жарималари бекор қилингани ортидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

«Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади ЙҲХХ матбуот хизмати хабарида.

Ижтимоий тармоқларда Малибу автомобили 106 марта “охирги зарурат ҳолатида қоида бузган” деб топилган ва барча жарималар бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

Батафсил 👉 @XORAZM
⚡️Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

Ҳозирча зарарлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Бугун, 6 июль куни соат 20:16 да Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ер силкиниши кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогноз мониторинг республика маркази хабар берди.

Зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 533 км жануби–ғарбида жойлашган бўлиб, магнитудаси 3,7, эпицентрда сезилиш кучи 4 балл бўлган.

Зилзила қуйидаги ҳудудларда ҳам сезилган:


Газли шаҳри – 2 балл (36 км масофада)
Қоракўл тумани – 2 балл (49 км)
Пешку тумани – 2 балл (52 км)

Батафсил 👉 @XORAZM
#Диққат

Кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади.

Олимлар уйқу вақти, юрак хуружи ва инсульт ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиганларни юрак билан боғлиқ муаммолар жуда кам безовта қилади. Ярим тундан кейин ухлашга ётадиган одамларда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли 25 фоизгача кўпроқ.

Батафсил 👉 @XORAZM
Бухоро ва андижонлик икки эркак Россия томонидан Укранига қарши жанг қилгани учуни қамалди

Суд маълумотларига кўра, бухоролик эркак 2024 йил Россияда вақтинча ҳибсда сақланаётган пайтида Россия армиясига ёлланиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. У 17 июль куни шартнома тузиб, 18 июлда Луганск шаҳрига юборилган. 27 июлдаги ракета зарбаси пайтида яраланиб, ҳарбий госпиталда даволанган.

Андижонлик Ш.К. 2023 йил декабрь ойида Россиянинг Ингушетия республикасига мавсумий ишлаш учун кетган. У ерда Россия фуқаролари орқали Луганск шаҳрига бориб, 2024 йил март ойида Россия армияси билан шартнома тузган ва “Бек” тахаллуси билан ҳарбий хизматни бошлаган. Украина ҳудудида содир бўлаётган қуролли тўқнашувларда иштирок этгани, жароҳатлангани ва кейинчалик депортация қилингани аниқланган.

32 ёшли ва 41 ёшли эркаклар Укранидаги қуролли тўқнашувларда қатнашиб, жароҳат олишган ва Ўзбекистонга қайтганида жазога тортилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Сирдарёда ўз келинига шаҳвоний шилқимлик қилган 62 ёшли қайнота жазога тортилди

Ўғил Россиядалигида келин ва қайнота бир уйда яшашган. Эркак келини бир ўпиши учун тилла олиб беришини айтган.

Судланувчи эркакнинг сўзларига кўра, келини яна яшаб турган уйини унинг номига ўтказишни сўраган. Эркак келинига уй шундоқ ҳам у ва ўғлига эканини билдирган.

Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 41-1-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилмасликка чақирди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг огоҳлантиришича, меҳмон уйларига интернет орқали тўлов қилишда шошилмаслик керак.

Суратлар, видеолар ҳақиқий эълонлардан олинган бўлади. Фарқ шундаки, фирибгарлар катта ва ҳашаматли меҳмон уйларини жуда арзон нархларда таклиф қилади. Мижозлари кўплигини ва зудлик билан олдиндан тўлов қилиш кераклигини таъкидлайди.

Пуллар ўтказилиши билан ушбу дача ҳақидаги эълон ва ёзишган аккаунт ўчириб ташланади. Буларга алданмаслик учун фақатгина расмий сайтлардан фойдаланиш керак. Арзон нархдаги ҳашаматли уйларга ҳеч қачон олдиндан тўлов қилмаслик лозим.

Батафсил 👉 @XORAZM
#диққат #тарқатинг

☀️🥵 Бугун ва эртага қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин

7-8 июль кунлари туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Яқинларга юбориб огохлантириб қўйинг.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/07/13 12:34:05
Back to Top
HTML Embed Code: