tgoop.com/Yangilanayotgan_Sirdaryo/30160
Last Update:
Сирдарёда «Ўзбекистон - Марказий Осиё - Хитой иқтисодий-маданий форуми» иш бошлади
Гулистон шаҳридаги «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази»да бўлиб ўтаётган форумни вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик муносабатлари, бу борадаги истиқболли мақсад ва вазифалар ҳақидаги самимий нутқи билан очиб берди.
Қайд этилдики, кейинги 4 йилда Сирдарё вилояти, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 5 баробар ўсди. Жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида ҳудудларнинг савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 120 фоизга ошиб, 300 млн АҚШ долларни ташкил этди. Сўнгги вақтларда бўлиб ўтган делегациялар алмашинуви, юқори даражада ўрнатилган очиқ, конструктив ва фаол мулоқотлар натижасида умумий портфел 300 млн АҚШ долларилик жами 70 га яқин янги лойиҳаларга қўл урилди.
Форумда Қозоғистон, Тожикистон ва Хитой давлатларининг расмий делегациялари аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, 500 нафардан зиёд маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар қатнашмоқда.
Икки кун давом этадиган форумда қатор панел сессиялари, «G2B» ва «B2B» форматидаги учрашувлар, вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда “Қовун сайли” фестивали ўтказилиши режалаштирилган.