tgoop.com/YaqinOzbek/6502
Last Update:
Кредит муаммо!
200-йилда америкалик бир ўзбек меҳмонни Самарқандга, саёҳатга олиб бориб келганман. Ўша пайт нооутбук кўтариб, унда суратлар тушириб кўрсатганда ҳайрон қолганман. Америка халқининг бойлиги, машина ва уйларни зўрлигини айтсам зимдан кулиб: - "Тўғри Америка халқи зўр яшайди, лекин халқи хаёлпараст, ғамда юради- деди. Сабаби машина кредит, уй кредит, уй жиҳозлари кредит. Топган ойлик маошлари фақат кредитга кетади. Кредит тўлаш учун эртаю кеч тиним йўқ. Эллик йилгача кредит шартномалари борлар кўп . Э сўраманг қачонгача кредит тўлаймиз, билмайман - деганида кредит шунча қийинмикан деб ҳайрон қолганман. Чунки бизда кредит олиш учун пора беришарди. Кредит олиш муаммо эди. Бугун эса охирини ўйламайдиган, қарзни қайтариш хақида ўйламайдиган кредитни олиб хаёлпараст бўлиб қолишди. Қарзни қандай тўлайман, бир пасда ой тўлиб қолаябди, дейдиганлар жуда кўп. Ҳозир кир машина, холадилник, телевизор, телефон, машина уй, қисқаси ҳаммаси кредит, қарз.
Кўриниш зўр, кийимлар зўр, ич тўла дард, кредит балоси. Шу боис охирини ўйлаб иш қилиш керак. Бирданига бой бўламан деб охирини ўйламасдан иш қилиш керак эмас. Бунга яна онлайн қимор қўшилиб, ёшлар ота-онани куйдириб, ўлдираябди. Қотиллик содир бўлмоқда. Аллоҳ нимага буюрса қилинг, фойдаси бор. Қайтарганидан қайтмасак жазоси бор. Ҳар ишни охирини ўйлаб иш қилишимиз керак. Қарзга ботиб кабоб егандан, қаттиқ нон еган афзал эмасми? Қарзни елкага ортиб,тўлай олмагач давлатни айблаш тўғрими? Ҳеч ким мажбурлаб кредит бераётгани йўқ. Ўзимиз олиб,тўлай олмагач бировни айблаш керакмас.
✍Шермуҳаммад Тоғай.
https://www.tgoop.com/YaqinOzbek
BY YAQIN

Share with your friend now:
tgoop.com/YaqinOzbek/6502